Байден президентлик сайловида муддатидан олдин овоз берди
Овоз бериш учун Жо Байден Делавэр штатининг Уилмингтон шаҳридаги сайлов участкасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Жо Байден 28 октябр куни президентлик сайловида муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақда CNBC-TV хабар қилди.
Овоз бериш учун Байден Делавэр штатининг Уилмингтон шаҳридаги сайлов участкасига ташриф буюрди. Айнан шу шаҳарда давлат раҳбарининг шахсий қароргоҳи жойлашган.
Байден сайлов участкасига кираверишда навбатда турди. Навбати етгач, ёпиқ кабинада овоз берди. У журналистларга ҳеч қандай изоҳ бермади.
АҚШ президентлик сайлови 5 ноябр куни бўлиб ўтади. Унда Демократик партиядан номзод, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ва республикачи номзод, собиқ президент Доналд Трамп асосий рақиб бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
00:15
Филаделфия прокурори Илон Маскка қарши даъво киритди
13:17 / 28.10.2024
Олимлар бола туғилмасидан олдин ундаги нуқсонли генларни тузатиш усулини ўрганди
14:59 / 27.10.2024
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
21:36 / 26.10.2024