Спорт | 15:33 / 30.10.2024
8321
6 дақиқада ўқилади

Винисиуснинг фанатлари нафратини Родрининг «адаш»ларига сочишди

«Олтин тўп» соҳибининг ижтимоий тармоқларда саҳифаси йўқ. Фанатлар эса бутунлай бошқа футболчиларга ҳужум қилишмоқда, улар Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригеснинг саҳифасига ҳам ёзишмоқда. 

«Олтин тўп» топшириш маросимидан кейин ижтимоий тармоқлар «қайнади». Йилнинг бош мукофоти учун рақобатни Родрига бой берган Винисиуснинг фанатлари бошқа футболчиларнинг аккаунтларига ҳужум қилишмоқда. Улар испаниялик футболчи ижтимоий тармоқларда йўқлигини билмасдан, исми уникига ўхшаш бўлган барча футболчиларга ёза бошлаган.

Винисиуснинг мухлисларидан биринчи бўлиб «Атлетико» футболчиси Родриго де Паул жабр кўрди – аргентиналик яримҳимоячи инстаграмда rodridepaul ники билан рўйхатдан ўтган. Никдаги Родри ёзуви ҳужум нишони бўлиш учун етарли эди. Унинг охирги пости остида шундай изоҳлар қолдирилган: «Сен «Олтин тўп»га муносиб эмассан», «Сен «Олтин тўп»ни Винисиусдан ўғирладинг», «Куппа-кундузи ўғирлик, бу мукофотни Винисиусга бер, сен унга муносиб эмассан».

Айни вақтгача фойдаланувчилар 15 мингдан ортиқ изоҳ қолдиришган. Таққослаш учун: Паулнинг олдинги постига бундан саккиз баробар камроқ изоҳ ёзилган.

Родриго Рикелме учун ҳам Де Паул билан муҳокама қилишга мавзу топилди. У ҳам Винисиуснинг талончиси клейми билан уйқудан уйғонган.

Яна бир «жабрланувчи» — «Тоттенҳэм»нинг уругвайлик яримҳимоячиси Родриго Бентанкур. Унинг ҳам охирги постида худди шу каби ҳолатни кузатиш мумкин.

«Порту»даги 17 ёшли Родриго Мора де Карвалю ҳам Винининг фанатлари нафратидан бебаҳра қолмаган.

Хамес Родригеснинг эса бироз омади келган: уни нафақат ўғриликда айблашган, айримлар колумбиялик футболчини «Олтин тўп» қўлга киритгани билан табриклашган.

Бу вазиятдаги энг абсурд ҳолат эса Винисиуснинг «Реал»даги жамоадоши ва Бразилия миллий жамоаси бўйича шериги — Родриго Гоэсга ҳам адашининг ўрнига нафратомуз изоҳлар оқимини қабул қилиб олди. Ғазабланган мухлислар ҳеч нарсадан тап тортишмади. Ҳолбуки у Вини «Олтин тўп» олиши учун энг кўп қайғурган футболчилардан бири бўлгани тайин.

Мухлислар фақат футболчилар билан кифояланмаган. Улар Роналдунинг маҳбубаси Жоржина Родригесга ҳам етиб боришди.

Шунингдек, америкалик 21 ёшли қўшиқчи ва актриса Оливия Родриго ҳам Винисиуснинг фанатларидан жабрланган. Ҳолбуки, у «Реал» вингерини қандай хафа қилган бўлиши мумкинлигини умуман тушунмайди. Чунки уни ҳеч нарса футбол билан боғламайди.

Ирқчиликка қарши курашчи

Винисиус футбол ўйнашдан ташқари «жамоатчилик иши» билан ҳам шуғулланади. Айнан унинг ташаббуси билан Испанияда ирқчиликка қарши майдонда ҳам, стадионларда ҳам қаттиқ кураша бошлашган. Шу туфайли унда улкан фан-база мавжуд. Шу билан бирга, бразилияликни ҳолатни бўрттириб юборишда ҳам айблашади.

Вини сўз танлаб ўтирмайди ва майдонда арбитрларни ҳамда рақибларни ҳақорат қилишдан ҳам тоймайди. «Олтин тўп» маросими топширилишидан олдинроқ «Реал» «Барселона»га 0:4 ҳисобида ютқазди ва каталонияликлар футболчиси Гави билан тўқнашувдан кейин унга шундай деди: «Мен эса душанба куни «Олтин тўп» олгани бораман».

Аммо Парижга унинг ўзи ҳам, мадридликлар клубининг бошқа вакиллари ҳам келишмади. Ва барча иззат-икром Родрига кўрсатилди.

Родри ижтимоий тармоқда саҳифа юритмайди – бу нима учун кераклигини тушуна олмайди

Бир ойча муқаддам Родри ВВС подкастига келган ва Жо Ҳарт билан суҳбатда нима учун ҳеч қачон ижтимоий тармоқда саҳифа юритмаслигини изоҳлаганди.

«Бу қарорни анча олдин қабул қилганман, – деган испаниялик футболчи. – Болалар бир-бирини такрорлашади. Ҳамма бу платформаларда рўйхатдан ўта бошлаган вақтни эслайман, мен ўшанда шундай деганман: «Йўқ, менга керак эмас. Менинг дўстларим бор. Ижтимоий тармоқда ўтиришни истамайман – хиёбонда сайр қилишни, қишлоқда кўнгил ёзишни исайман». Бир сафар шундай ўйлаганман: «Интернетда дўст қидиришни истамайман».

Аввалбошдан бунга «йўқ» деганман ва бу принципга охирига қадар амал қилишга қарор қилганман. Шундай экан, бу қарорни мен бир ёки уч йил олдин қабул қилмаганман. Менга бу қийин эмас, чунки ҳеч қачон улар менга кераклигини ҳис қилмаганман.

Муаммо шундаки, жамоатчиликда шундай фикр мавжуд: «Сенга бу, бу ва анави керак». Кейин эса қарайсан ва ўйлайсан: «Оу, менга чиндан ҳам буларнинг бари керакми?» Йўқ. Шунинг учун ўз қароримни шундай қадрлайман. Менга ҳаёт борича ёқади. Ҳақиқийси.

Аввал биз сен [Жо Ҳарт] билан ҳеч қачон учрашмаганмиз. Ҳозир эса вақтни ажойиб ўтказяпмиз ва бу ҳақиқий ҳаётда рўй бермоқда. Сен менга хабар ёки шунга ўхшаш нимадир ёзасан. Юзма-юз муносабат – ҳақиқийси. Тўғрисини айтсам, менда барчаси яхши. Менинг атрофимдагилар – ажойиб, зўр одамлар. Шу туфайли мен бахтиёрман.

Ижтимоий тармоқларнинг плюслари ҳам борлигини тушунаман. Улар қўрқинчли демайман. Аммо менда битта савол бор: «Улар чиндан ҳам сизга керакми?» Агар ҳа бўлса, унда, албатта, улардан фойдаланиш керак».

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери