Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
Бағдод ўз ҳудудидан бошқа давлатларга ҳужумлар учун фойдаланилишига йўл қўймасликда қатъий эканини билдирди.
Ироқ Исроилнинг Эронга зарба бериш учун республика ҳаво ҳудудидан фойдалангани муносабати билан БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашига норозилик нотасини юборди.
Бу ҳақда Ироқ ҳукумати вакили Басим ал-Авадий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки томонлама стратегик ҳадли келишув шартларига ва Вашингтоннинг хавфсизлик бўйича мажбуриятларига мувофиқ, Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий ТИВга ушбу қоидабузарлик юзасидан Америка томони билан боғланишни топширган.
Ироқ ҳукумати ўз ҳудудининг суверенитети, мустақиллиги ва яхлитлигига қатъий содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва бу каби ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш учун турли даражаларда ишламоқда, деди Ал-Авадий.
«Биз Ироқ ҳаво ҳудудидан бошқа давлатларга, айниқса қўшни давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўйилмаслигини таъкидлаймиз», дейилади хабарда.
Бу Ироқнинг минтақавий можароларда ўз ҳудуди эксплуатациясига йўл қўймаслик орқали минтақада барқарорликни сақлаш сиёсатини олиб бориш мажбуриятини ҳамда низоларни мулоқот ва ўзаро тушуниш йўли билан ҳал этишни қўллаб-қувватлашини акс эттиради, дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
10:45 / 27.06.2026