Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 34,8 фоизга ошди – Нурмуродов
Марказий банк раисининг маълум қилишича, дастлабки 9 ойликда Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 11,3 млрд долларни ташкил этган. Бу меҳнат миграцияси географиясининг диверсификацияси давом этаётганидан дарак беради. Пул ўтказмаларининг ўсиши Буюк Британиядан 67 фоиз, Жанубий Кореядан 76 фоиз, Полшадан 97 фоиз, БААдан 66 фоиз бўлган.

Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябр кунги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
2024 йилда Ўзбекистонга энг кўп июл (1 млрд 785 млн доллар) ва август (1 млрд 555 млн доллар) ойида пул ўтказмалари амалга оширилган.
Уч чорак давомида пул ўтказмаларининг салмоқли қисми қуйидаги давлатлардан ўтказилган:
- Россия — 8,8 млрд доллар;
- Қозоғистон — 625 млн доллар;
- Жанубий Корея — 420 млн доллар;
- АҚШ — 415 млн доллар;
- Туркия — 291 млн доллар;
- Буюк Британия — 93 млн доллар;
- Полша — 48 млн доллар.
«10 ойда Ўзбекистонга 12,5 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушди. Бунда ўсиш кўрсаткичи Россиядан 35 фоиз, Буюк Британиядан 67 фоиз, Жанубий Кореядан 76 фоиз, Полшадан 97 фоиз, БААдан 66 фоиз бўлди», дея таъкидлади МБ раиси.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
Ўзбекистон | 11:00
-
Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон | 11:00
-
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 10:45
Мавзуга оид

20:27 / 19.05.2025
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди

17:09 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

20:56 / 24.03.2025
Kaspi.kz Uzcard ва Humo карталарига пул ўтказмаларини йўлга қўйди

20:17 / 21.03.2025