Ўзбекистон | 15:44 / 01.11.2024
49983
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Бу ҳақда Daryo.uz манбаси хабар берди.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди.

Октябр ойи бошида у лавозимини тарк этгани, унинг ўрнига Илҳом Собиров вилоят ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум бўлганди.

Мавзуга оид