Жамият | 07:50 / 04.11.2024
6206
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг учта туманида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Сергели, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида 3 ноябрда ЙТҲ содир бўлди. 

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 3 ноябр куни соат 01:10 да Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 66-уй қаршисида 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Д.У. (маст ҳолда) бошқарувидаги Lacetti ва 1994 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги BMW тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

3 ноябр куни соат 01:45 да Юнусобод тумани, Шароф Рашидов кўчаси, Мустақиллик майдони қаршисида 2003 йилда туғилган ҳайдовчи С.И. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳат олган ва шифохонага олиб кетилган. 

3 ноябр куни соат 02:00 да Сергели тумани Меҳригиё-Мирзо Турсунзода кўчалари чорраҳасида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Д.У. бошқарувидаги Spark ва 1997 йилда туғилган Л.А. бошқарувидаги Matiz тўқнашган.

Оқибатда Matiz автомашинасининг 2 нафар йўловчиси шифохонага олиб кетилган. 

Барча ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид