Тахтиқорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати довонда юз берган ҳодиса оқибатлари бартараф этилгани ва транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилганини маълум қилди.
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида улкан харсангтош юмалаб Собалт машинасини босиб қолгани ва йўл ёпилгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ҳозирда довонда транспорт воситалари ҳаракати тикланган.
Бугун, 6 ноябр куни соат 15:45 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида, Тахтиқорача довонидан Китоб-Самарқанд йўналишида кетаётган Cobalt машинасини тоғдан сирпаниб тушган улкан тош босиб қолган. Оқибатда машина ичида бўлган уч нафар шахс воқеа жойида ҳалок бўлган.
«Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун зарурий чоралар кўрилди. Айни вақтда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
09:31 / 20.11.2024