Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
Марказий банк захиралари кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда. Хусусан, октябр ойининг ўзида мамлакатнинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ошди.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотларда сўз боради.
Марказий банк захиралари кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.
Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 511 миллион долларга ошган — 8,709 миллиарддан 9,220 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда — 12 миллион троя унцияси (367 тонна). Олтин захиралари қиймати 1,44 миллиард долларга ошиб, 33,36 миллиард долларга етган.
Бундан ташқари, Марказий банкнинг хорижий ҳисобварақларидаги нақд валюта ҳажми 445,5 миллион долларга ошиб, 9,11 миллиард долларга етган. Шундан 414,4 миллион доллари бошқа Марказий банклар, ХВЖ ва Халқаро ҳисоб-китоблар банкида сақланади.
Аввалроқ World Gold Council (WGC) жаҳон марказий банклари сентябр ойида олтин-валюта захираларидаги олтин ҳажмини 40 тоннага оширгани тўғрисида хабар берилганди. Энг кўп олтин сотганлар Қозоғистон (3,8 тонна), Иордания (2,7 тонна), Сингапур (1,3 тонна) ва Ўзбекистон (0,6 тонна) марказий банклари бўлган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

12:24 / 24.04.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

19:07 / 21.04.2025
Олтин қуймалар нархи 1 грамм учун қарийб 1,5 млн сўмга етди

16:34 / 18.04.2025
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди

16:02 / 17.04.2025