ЮНИСЕФ: Ғазода икки кун ичида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директорининг айтишича, 48 соат ичида Исроил армияси Жабалияда юзлаб одамлар бошпана топган иккита бинони вайрон қилган.
ЮНИСЕФ ижрочи директори Кетрин Расселнинг айтишича, Исроил томонидан блокада остидаги Ғазо секторининг шимолий ҳудудларига сўнгги пайтларда уюштирилган ҳужумлар «50 дан ортиқ болани ўлдирган».
Рассел ўз баёнотида, 48 соат ичида Исроил армияси Жабалияда юзлаб одамлар бошпана топган икки бинони вайрон қилганини айтди. У, шунингдек, Исроил вертолёти ЮНИСEФ ходимининг шахсий машинасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди, бунинг натижасида машина шикастланган, аммо ҳеч қандай жароҳатлар йўқ.
Бундан ташқари, Шайх Ридвон ҳудудида, эмлаш клиникаси яқинидаги ҳужумда «камида уч бола» жароҳатланган.
Унинг сўзларига кўра, Жабалия, клиника ва ЮНИСEФ ходимларига қилинган ҳужумлар Ғазо секторидаги тинч аҳолига пала-партиш зарбалар аянчли оқибатларининг яна бир далилидир.
Унинг таъкидлашича, Исроил халқаро гуманитар қонунларни бир неча бор бузган, бу эса минтақадаги инқирозни янада кучайтирмоқда.
Рассел Исроилни ЮНИСЕФ ходимларига қилинган ҳужумни зудлик билан текширишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди ва аъзо давлатларни болалар ҳимояси учун ўз таъсиридан фойдаланишга чақирди. «Бу можаро анча олдин тугаши керак эди», дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
19:17 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади
14:13 / 08.11.2024
Ғазо секторида Исроил ҳужумларида 16 фаластинлик ҳалок бўлди
14:49 / 07.11.2024