Ўзбекистон | 12:38 / 11.11.2024
3969
1 дақиқада ўқилади

Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: "Дунё" АА

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

2025 йилда режалаштирилган муҳим тадбирларни ўтказишда элчининг ролини ва икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги доимий мулоқотни янада жадаллаштириш лозимлигига урғу қаратилди.

Жанубий Корея президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Ўзбекистон элчиси Алишер Абдусаломов 29 август куни Корея Республикаси пойтахтига ташриф буюрган эди. У 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид