Ўзбекистон | 11:49 / 12.11.2024
881
1 дақиқада ўқилади

Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Люксембургнинг мамлакатдаги биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Фото: Дунё

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Том Райзенни қабул қилди.

"Том Райзен жанобларини Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозим. Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо кўламини ошириш учун барча шароитларни яратиш, муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар бугунги кун тартибидан ўрин олди. Жаноб Элчига юртимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган.

16 октябр куни Никарагуа ва Уганданинг биринчи элчилари Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган эди.

Мавзуга оид