Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
4 кунлик халқаро темирйўл саёҳати дастури сайёҳларга «қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш» ва «Буюк Ипак йўли» изидан саёҳат қилиш имконини беради.
Қозоғистонда «Ипак йўли» номини олган темирйўл саёҳат дастури очилади. «Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота» йўналиши бўйича биринчи рейс 2024 йил 16 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
4 кунлик халқаро темирйўл саёҳати дастури сайёҳларга «қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш» ва «Буюк Ипак йўли» изидан саёҳат қилиш имконини беради. Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гидлар ёрдами, овқатланиш, транспорт хизматлари ва музей чипталари киради.
«Ҳамкорликда биз икки давлатни боғлайдиган ноёб темирйўл саёҳати дастурини яратишга муваффақ бўлдик. Бой маънавий ва тарихий меросни ўрганишни хоҳловчи бошқа мамлакатлардан келган фуқаролар ва сайёҳлар учун саёҳат янада қулай бўлади. Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди», деди Қозоғистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.
Саёҳатчилар Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – муҳим савдо тармоғи бўлган Ўтрорни кўриши мумкин бўлади. Саёҳат дастуридан Арслон бобо мақбараси, «Ҳазрат Султон» тарихий-маданий қўриқ-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик «Карвонсарой» сайёҳлик мажмуасига бориш ҳам ўрин олган. Тошкентда экскурсия иштирокчиларига нафақат тарихий жойлар, балки шаҳарнинг замонавий тараққиёти билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026