Жаҳон | 19:37 / 18.11.2024
7670
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади

У Шимолий Корея Қуролли кучлари мамлакатнинг урушга шайлигини тўлиқ таъминлаши кераклигини таъкидлаб, жанговар кучлар сонини оширишни буюрди.

Фото: KCNA/Reuters

КХДР Қуролли кучлари мамлакатнинг урушга шайлигини тўлиқ таъминлаши керак. Бу ҳақда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди, деб хабар беради Корея Марказий телеграф агентлиги.

Шимолий Корея етакчисининг сўзларига кўра, АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиси бўлган Жанубий Корея «Корея яриморолидаги вазиятни таҳдидли даражага олиб чиққан».

Ким Чен Ин жанговар кучлар сонини ошириш ва КХДРнинг минтақадаги ҳарбий-сиёсий устунлугини оширишга чақирди. Жанубий Корея ва АҚШ кучларининг ҳаракатини у «ҳарбий адоват телбалиги» деб атади.

«Биз эришилган натижаларга қаноатланмай, марказида чексиз ядровий кучлар турган давлатнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучларини мунтазам мустаҳкамлашни давом этамиз», — дейди КХДР етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Шимолий Корея ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин бўлган «Хэил-5-23» сувости дрон тизимини синовдан ўтказаётганини эълон қилганди. КХДР Мудофаа вазирлиги бу АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг Япон денгизида ўтказган уч кунлик ҳарбий машғулотларига жавоб эканини билдирган.

Бир неча кун олдин эса Ким Чен Ин янги камикадзе-дронлар синовига раҳбарлик қилиб, қисқа вақт ичида ушбу қуролларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлашни буюрди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи