Ким Чен Ин камикадзе-дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни талаб қилди
Пхенян турли моделдаги дронларни ишлаб чиқаришни оширмоқда. Шимолий Корея раҳбари армияни улар билан жиҳозламоқчи.

Фото: YONHAPNEWS AGENCY/picture alliance
КХДР Миллий мудофаа академияси дронлар институти Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирокида камикадзе-дронларни синовдан ўтказди, деб хабар берди Корея марказий ахборот агентлиги 26 август, душанба куни. Расмий маълумотларга кўра, синовлар муваффақиятли ўтган – дронлар белгиланган йўналишлар бўйлаб учиб, нишонларни топиб, уларни йўқ қилган.
Ким Чен Ин камикадзе-дронларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва Шимолий Корея армиясини тактик пиёда ҳамда махсус операциялар бўлинмаларида фойдаланиш учун ушбу турдаги қуроллар билан тезкорлик билан жиҳозлашга чақирди. Хусусан, агентлик ҳисоботида сувости дронлари, ҳужумкор дронлар ва разведкачи учувчисиз учиш қурилмалари тилга олинган.
КХДР аввалроқ сувости ядровий дрон синовлари ҳақида эълон қилди
2024 йил бошида Шимолий Корея ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин бўлган "Хэиль-5-23" сувости дрон тизимини синовдан ўтказаётганини эълон қилди. КХДР Мудофаа вазирлиги бу АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг Япон денгизида ўтказган уч кунлик ҳарбий машғулотларига жавоб эканлигини маълум қилди.
"Хэиль-5-23" тизимининг мавжудлигини мустақил тасдиқлаш имкони йўқ. Пхенянга кўра, сувости дрони илк бор ўтган йилнинг март ойида синовдан ўтказилган ва у душман кемалари ҳамда муҳим портларга кутилмаган ҳужумлар уюштиришга қодир.
КХДР Жанубий Кореяга чиқинди шарларини учиришда давом этмоқда
КХДР ракета ва учувчисиз учоқларни синовдан ўтказиш билан бир вақтда Жанубий Корея томон чиқинди солинган шарларни учирмоқда. Май ойидан бери Пхенян Жанубий Кореяга чиқинди билан тўлдирилган икки мингдан ортиқ шар жўнатди. Июл ойи охирида шарлардан бири Жанубий Корея президенти идораси биносига тушди.
КХДР расмийлари жанубий қўшнисига «самимий совғалар» чегара ҳудудларида Ким Чен Ин режимини танқид қилувчи «тарғибот материаллари тарқатилишига жавоб» эканини айтди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35 / 19.04.2025
Мавзуга оид

12:26 / 16.04.2025
Россия ва Украина бир-бирига дронлар билан ҳужум қилди

20:00 / 13.04.2025
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди

10:16 / 08.04.2025
Ким Чен Ин Шимолий Кореяда илк компютер ўйинлари клубини очиб берди

09:30 / 08.04.2025