Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
Атирау-Ақтўбе-Астрахан автомобил йўлини боғловчи кўприкда ёриқлар пайдо бўлган. У 2017 йилда ишга туширилган эди.
Қозоғистоннинг Атирау вилояти, Махамбет туманидаги кўприкда ёриқ пайдо бўлди, у орқали нафақат Қозоғистон ва Туркманистондан Россияга ва ортга, балки бошқа давлатлардан юк машиналари ўтади. Бу ҳақда Orda хабар берди.
Қайд қилинишича, яқинда кўприкда ёриқлар аниқланган ва уни қисман ёпишга тўғри келган. Атирау вилояти маъмурияти маълумотларига кўра, кўприкнинг ўрта қисмида шикастланган.
«Шу сабабли кўприкда оғир юк машиналарининг ҳаракатланиши тақиқланди. Енгил автомобилларга уларнинг оғирлиги хавф туғдирмагани учун соатига 20 километрдан ошмайдиган тезликда ҳаракатланиши мумкин», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, кўприкда ҳайдовчиларни ўрнатилган чекловлар ҳақида огоҳлантирувчи махсус йўл белгилари ўрнатилган.
Махамбет туманидаги Ўрол дарёси устидан узунлиги 860 метр ва эни 13 метр бўлган кўприк қурилиши 2014 йилда бошланиб, 2017 йилда тугатилган эди.
Дарё устидаги янги кўприк нафақат дарёнинг икки қирғоғини, балки дунёнинг икки қисмини - Европа ва Осиёни ҳам боғлайди, уларнинг чегараси шу жойда ўтади.
Таъкидланишича, кўприк Атирау-Ақтўбе-Астрахан автомобил йўлини боғловчи минтақанинг транзит салоҳиятини оширишга ёрдам берадиган муҳим объектга айланди. У орқали нафақат Россиядан, балки бошқа мамлакатлардан ҳам Европага ва орқага юклар ўтади.
Кўприк шунингдек, дарёнинг икки қирғоғида жойлашган, умумий аҳолиси 40 мингга яқин бўлган ўнта қишлоқни боғлаган.
Мавзуга оид
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024