Ўзбекистон | 15:48
10458
2 дақиқада ўқилади

Сенат қўмиталарига раислар сайланди

19 ноябр куни Олий Мажлис Сенатининг янги таркибдаги илк ялпи мажлисида юқори палатанинг 7 та қўмитаси тузилиб, улардан 6 тасига раислар сайланди.

Унга кўра, Сенат қўмиталари қуйидаги сенаторлар раҳбарлигида фаолият юритади:

Эркин Файзиевич Гадоев – Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

Абдулҳаким Хушбоқович Эшмуратов – Суд-ҳуқуқ ва коррупсияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси;

Қутбиддин Нукритдинович Бурҳонов – Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

Баҳром Исмоилович Абдуллаев – Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;

Орзигул Мўйдиновна Қозихонова – Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;

Анвар Мирзааҳмедович Тўйчиев – Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси.

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиясига раислар сайланиши бўйича Сенат матбуот хизмати хабарида маълумот берилмаган.

Ялпи мажлисда Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди. Шунингдек, Содиқ Сафоев Сенат раисининг биринчи ўринбосари, Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосари лавозимларини сақлаб қолди.

Бир кун олдин Қонунчилик палатаси қўмиталарига раислар сайланганди.

Мавзуга оид