Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландиядаги вулқон бир йил ичида еттинчи марта отилди — фотосуратлар
Вулқон отилиши оқибатида ҳукумат Гриндавик шаҳри аҳолисини эвакуация қилиш бўйича қарор қабул қилган.
Исландиядаги Рейкянес яриморолида жойлашган вулқон декабр ойидан бери еттинчи маротаба ҳаракатга келди. Бу ҳақда мамлакатнинг RUV телерадиокомпанияси хабар берди.
Қайд этилишича, вулқон отилиши оқибатида ҳукумат Гриндавик шаҳри аҳолисини эвакуация қилиш бўйича қарор қабул қилган. Сейсмик фаолликни кузатувчи Ислания метеорология бошқармаси прогнозларига кўра, вулқон август ойидаги отилишидан кучсизроқ ҳаракатга келган.
«Лава Сундхнуксгигар кратерлари атрофида отилишни бошлади», —дейилади хабарда. Мамлакат Фуқаролик мудофааси хизмати вулқон отилиши туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Вулқон ҳаракати авиаташувларга хавф туғдирмаса-да, расмийлар яриморолнинг айрим ҳудудларида кул отилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Исландия Шимолий Атлантиканинг фаол вулқонларга эга қайноқ нуқтасида жойлашган бўлиб, бу ерда ҳар 4-5 йилда вулқон ҳаракати кузатилади. Сўнгги вақтлардаги энг ҳалокатли табиий офат 2010 йилда содир бўлган — Эйяфядлайёкюдл вулқони атмосферага кўп миқдорда кул отиб, бир неча ойга трансатлантик авиаташувлар жадвалини ўзгартириб юборган эди.





Мавзуга оид
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
21:50 / 21.10.2025
Исландияда биринчи марта қон сўрувчи чивинлар топилди
19:12 / 18.10.2025
Эронда 700 минг йил аввал сўнган вулқон «уйғонди»
16:52 / 03.08.2025