Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Кубадаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Кубадаги элчиси этиб тайинланди. 20 ноябр куни у Куба президенти Мигел Марио Диас-Канел Бермудесга ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат чоғида Мигел Бермудес Куба Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларни қадрлашини таъкидлади.
У, шунингдек, Куба ҳукуматининг Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашдан юқори манфаатдорлигини қайд этди.
Куба президенти савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун улкан захиралар ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги ҳақида гапирди.
Элчи Улуғбек Лапасов Ҳаванада бўлганида Куба миллий қаҳрамони Хосе Марти ҳайкали пойига гул қўйди, шунингдек, ташқи ишлар вазирлиги, парламент, соғлиқни сақлаш вазирлиги, фармацевтика саноати компаниялари ҳамда «БиоКубаФарма» биотехнологиялар гуруҳида учрашув ва музокаралар ўтказди. ва фармацевтика саноати компаниялари.
Ўзбекистон ва Куба ўртасида дипломатик муносабатлар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган.
Мавзуга оид
22:15 / 05.06.2026
Трамп Эрон масаласи «ҳал бўлгач» Кубадаги режимни ўзгартириш режасини эълон қилди
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
17:56 / 22.05.2026
Рубио Кубани АҚШ учун таҳдид деб эълон қилди
22:52 / 20.05.2026