Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
Элчихонанинг 20 ёшли қўриқчиси Россия ва Эрон разведкалари ходимлари билан алоқада бўлганини тан олган.
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси Россия ва Эрон фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар беради Reuters.
Полициянинг маълум қилишича, 20 ёш атрофида бўлган гумонланувчи 20 ноябр куни ўз уйида қўлга олинган. 21 ноябр куни эса суд тергов вақтида ҳибсга жойлаштириш бўйича қарор чиқарган. Суд қарорида келтирилишича, полиция қўлга олинган шахснинг «номаълум куратор» билан ёзишмаларини қўлга киритган.
Норвегия Хавфсизлик хизмати (PST) гумонланувчи АҚШнинг Ослодаги элчихонасида қўриқчи бўлиб ишлаганини тасдиқлади ва ҳибсга олиш вақтида ундан «катта миқдорда» рақамли материаллар мусодара қилинганини маълум қилди. PST вакили Томас Бломнинг сўзларига кўра, ҳозирча айнан қандай маълумотлар берилгани тўғрисида гапиришга эрта.
Қўлга олинган фуқаронинг адвокати Жон Кристиан Элденнинг айтишича, мижозининг ўзи Россия ва Эрон разведкалари ходимлари билан алоқада бўлганини тан олган. «Аммо унда жосусликка қарши қонунчиликни қўллаш мумкин бўлган махфий маълумотлар бўлганми ёки йўқ — бу аниқ эмас», — дейди Элден.
Аввалроқ АҚШ фуқароси ГФРда ХХР фойдасига жосусликда айбланиб ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Тергов маълумотларига кўра, АҚШ фуқароси Мартин Д. Германиядаги Америка қуролли кучларида ишлаган ва махфий маълумотларни Хитой разведка хизматига ўтказмоқчи бўлган.
Мавзуга оид
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026