Жаҳон | 20:04 / 26.11.2024
1874
3 дақиқада ўқилади

Криптовалюта билан боғлиқ битимлар Telegramʼнинг асосий даромад манбаига айланди

Павел Дуров август ойида француз полицияси томонидан қўлга олинганидан бери Telegram биринчи марта инвесторларга бизнес тўғрисида ҳисобот берди. Таъкидланишича, Toncoin криптовалютасида амалга оширилган битимлар ва активлар бизнеснинг асосий таянчига айланган.

Фото: cryptotimes.io

Павел Дуров август ойида француз полицияси томонидан қўлга олинганидан бери Telegram биринчи марта инвесторларга бизнес тўғрисида ҳисобот берди. Аудитдан ўтмаган ярим йиллик молиявий ҳисоботларга кўра, Toncoin криптовалютасида амалга оширилган битимлар ва активлар бизнеснинг асосий таянчига айланган. Telegram биринчи ярим йилликда ўзининг рақамли активлари 1,3 миллиард долларгача ошганини маълум қилди — 2023 йил декабрда уларнинг қиймати 400 миллион долларни ташкил этган. Олти ой давомида компания рақамли активлар сотишдан 353 миллион доллар ишлаб топган ва 348 миллион долларлик Toncoin сотган.

Умумий ҳисобда Telegram биринчи ярим йилликда 525 миллион доллар даромад кўрган — бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 190 фоизга кўп. Даромаднинг қарийб ярми (225 миллион доллар) криптовалютага боғлиқ — у номи ошкор этилмаган томон билан тузилган битимдан келган. Telegram Toncoin криптовалютасига иловада бизнес учун реклама харид қилиш бўйича эксклюзив имкониятни тақдим этгани эвазига мукофотланган. Ҳужжатда айтилишича, битим 1 октябрда бекор қилинган. Рекламадан тушаётган даромад сезиларли даражада кам — биринчи ярим йилликда улар тахминан икки баробарга ошган ва 120 миллион долларга етган, премиум-обунадан эса 119 миллион доллар ишлаб топган.

Toncoin криптовалютаси ишлайдиган TON блокчейни Telegram ичида яратилган. 2020 йилда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси билан муаммолар юзага келгач, унга дастурчилар жамияти ҳам жалб этилиб, қайта ишга туширилган. Telegramʼда катта миқдордаги Toncoin мавжуд. Ҳужжатларда айтилишича, Toncoin билан операциялар Дуров 24 августда ҳибсга олинганидан кейин Telegram учун молиявий хавфсизлик ёстиқчасини яратишга ёрдам берган. 22 октябр куни компания ушбу масала «Telegram операциялари ва гуруҳнинг иш фаоллигига сезиларли таъсир кўрсатмаганини» ёзган эди.

«Бундай кўрсаткичлар билан Telegram сердаромад лойиҳага айланиши мумкин. У биринчи ярим йилликда солиқларни тўлаганидан кейин 335 миллион доллар даромад олган. Telegram тўлиқ Дуровга тегишли, аммо компания 2025 йилгача заёмлар кўринишида 2,4 миллион долларга яқин маблағ жалб этган», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди