Рамзан Қодиров Илон Маск унга Cybertruck совға қилмаганини тан олди
Чеченистон етакчиси унга «Илон Маскнинг характери, ҳаёт тарзи, ўзини қандай тутиши қизиқ» эканини айтиб, «бирон бир тарзда хафа қилган бўлса» америкалик миллиардердан кечирим сўрашини билдирди.

Фото: Telegram/Рамзан Қодиров
Чеченистон еткачиси Рамзан Қодиров «тўғридан-тўғри эфир» вақтида америкалик миллиардер Илон Маск унга Cybertruck’ни совға қилмаганини тан олди.
Қодиров унга «Илон Маск, унинг характери, ҳаёт тарзи, ўзини қандай тутиши қизиқ» эканини таъкидлаган. «Мен у билан ижтимоий тармоқлар орқали ҳазиллашишни яхши кўраман. Машинани у менга совға қилмади, машина меники эмасди — мен шунчаки бу ҳазилни ўйлаб топдим ва тарқатдим», — дейди Рамзан Қодиров.
Чеченистон етакчиси «бирон бир тарзда хафа қилган бўлса» Маскдан кечирим сўрашини айтган. «Шундай давом эт. Сенинг характеринг, ўз нуқтаи назаринг бор, бизга бундай одамлар ёқади», — дейди Қодиров.
17 август куни Қодиров ўзининг Telegram-каналида томга пулемёт ўрнатилган Cybertruck’да Грозний бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видеони эълон қилганди. Қодиров ёзганидек, у «электромобилни ҳурматли Илон Маскдан олган». Cybertruck «тез орада Шимолий ҳарбий округ зонасига юборилади» ва «аскарларимизга катта фойда келтиради», деган Чеченистон раҳбари.
Кейинроқ америкалик тадбиркор Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck электромобилини совға қилмаганини айтди. «Сиз ҳақиқатан ҳам россиялик генералга Cybertruck бердим, деб ўйлайсизми? Ажойиб. Сен ОАВнинг эскирган ёлғонлари яна бир мисолисан», деб ёзганди Маск ўзининг X ижтимоий тармоғида The New York Times журналисти Сэт Абрамсон постига изоҳ бериб.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади

20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади

11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди

20:41 / 14.04.2025