Маск Қодировга Cybertruck электромобилини совға қилмаганини айтди
Тадбиркор Илон Маск Чеченистон раҳбарининг унга Маск гўёки совға қилгани айтилаётган электромобил ҳақидаги баёнотини рад этди. Қодиров Грозний бўйлаб Cybertruck’ни ҳайдаб кетаётгани акс этган видеони жойлади.

Фото: Telegram / RKadyrov_95
Америкалик тадбиркор Илон Маск 19 август, душанба куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Cybertruck электромобилини совға қилмаганини айтди. «Сиз ҳақиқатан ҳам россиялик генералга Cybertruck бердим, деб ўйлайсизми? Ажойиб. Сен ОАВнинг эскирган ёлғонлари яна бир мисолисан», деб ёзди Маск ўзининг X ижтимоий тармоғида The New York Times журналисти Сэт Абрамсон постига изоҳ бериб.
Абрамсон ўша постда Маск «Америка санкциялари остидаги душманларни ҳарбий хизматга тайёр машиналар билан таъминлаётгани»ни айтди. X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари бу Tesla электромобил компанияси қоидаларини бузаётганини пайқаб, Cybertruck ҳарбий автомобил эмаслигини таъкидлади.
17 август куни Қодиров ўзининг Telegram-каналида томга пулемет ўрнатилган Cybertruck’да Грозний бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видеони эълон қилди. Қодиров ёзганидек, у «электромобилни ҳурматли Илон Маскдан олган». Cybertruck «тез орада Шимолий ҳарбий округ зонасига юборилади» ва «аскарларимизга катта фойда келтиради», деди Чеченистон раҳбари.
Видеода у Маскни Грознийга ташриф буюришга таклиф қилган ва уни «энг азиз меҳмон сифатида» қабул қилишга ваъда берган. Тадбиркор ҳозирча бу таклифга жавоб қайтармади.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Мавзуга оид

10:32
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради

14:42 / 22.04.2025
Маскнинг АҚШ ҳукуматидаги таъсири тобора камайиб бормоқда

20:41 / 14.04.2025
Tesla Cybertruck савдоси пасайиб кетди, компания муаммоларга дуч келмоқда

23:25 / 13.04.2025