Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ДХМ орқали амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Регламент юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид барча ҳолатларга татбиқ этилади, нотурар кўчмас мулкнинг ҳадя ва рента шартномалари бундан мустасно.
Бунда, регламент тарафлар томонидан нотурар кўчмас мулкни ўтказишга оид шартномаларни ўзаро мустақил равишда ёки нотариал тартибда тасдиқлаган ҳолда расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.
Шартнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
- аризачилар (юридик шахслар вакиллари) давлат хизмати марказига шахсан келган ҳолда мурожаат қилишади;
- Давлат хизматлари маркази 20 дақиқада аризачиларнинг шахсини аниқлайди, шартнома улар томонидан шахсан имзоланганлигини тасдиқлайди ва шартномани Давлат кадастрлари палатасига юборади;
- Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан кўчирмани Давлат хизматлари марказига юборади;
- Давлат хизматлари маркази кўчирма келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчиларнинг электрон манзилига юборади ва ариза берувчиларни бу ҳақда хабардор қилади. (сўровга кўра кўчирма қоғоз шаклда берилиши мумкин).
Шартномани давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Мавзуга оид
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
20:38 / 07.04.2026