ГФР ТИВ раҳбари: Лавровнинг ЕХҲТдаги баёнотлари - чидаб бўлмас ёлғон
Россия ташқи ишлар вазири Малтадаги конференцияда Ғарб давлатлари Украинада уруш қўзғатаётгани ва бу «кенгроқ ҳарбий можаро»га олиб келиши мумкинлигини айтди.

Фото: AP
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 5 декабр, пайшанба куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ЕХҲТ ТИВК) йиғилишидаги нутқини «чидаб бўлмас ёлғон» деб атади. «Сиз ўзингизни алдашингиз мумкин, лекин бизни, ЕХҲТ давлатларидаги 1,3 миллиард одамни алдай олмайсиз», деди Бербок Лавровга.
Россия вазирининг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари «Украинада урушни қўзғатмоқда ва ЕХҲТ назоратини ўз қўлига олмоқда». «Буларнинг барчаси қайноқ босқичга ўтиши мумкин», деб очиқчасига таҳдид қилди Лавров. Унинг нутқи давомида Латвия, Литва, Эстония, Полша ва Чехия вакиллари мажлис залини тарк этишди. Ўз навбатида, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Лавровнинг баёнотларини «дезинформация цунамиси» деб атади.
Полша ТИВ раҳбари: Лавров Малтага РФнинг Украинага ҳужуми ҳақида ёлғон гапириш учун келган
Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский аввалроқ Лавров билан музокара столига ўтирмаслигини, чунки у Малтага «ҳужум ва Россия Украинада нима қилаётгани ҳақида ёлғон гапириш учун» келганини айтган эди. «Ва мен бу ёлғонларга қулоқ солмайман», деди Сикорский журналистларга.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги чиқишида Лавровнинг исмини тилга олмай, уни ҳарбий жиноятчи деб атади. «Украина мавжуд бўлиш ҳуқуқи учун курашни давом эттирмоқда ва бу столда ўтирган россиялик ҳарбий жиноятчи билиши керак: адолат ғалаба қозонади», деди Сибига ва Лавровнинг ушбу учрашувда иштирок этиши «Европадаги ҳамкорликка таҳдид» эканлигини айтди.
«Бизнинг тинчлик режамиз шундай: Россия Украинани тарк этиши ва бизни ёлғиз қолдириши керак», — деди Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари. Россия нафақат Украинага қилинган ҳужум туфайли, балки Эрон ва Шимолий Корея билан ҳарбий ҳамкорлик қилгани учун ҳам жаҳон хавфсизлигига энг катта таҳдиддир, деди Андрей Сибига.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Дортмунд"га жавобсиз тўртта гол урди, "ПСЖ" "Астон Вилла" устидан ишончли ғалабага эришди
Спорт | 02:04
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
-
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Спорт | 00:22
-
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Жаҳон | 23:52 / 09.04.2025
Мавзуга оид

11:54 / 02.04.2025
Бербок: Германия ҳукумати «Шимолий оқим-2» қайта ишга туширилишига қарши

09:25 / 02.04.2025
Бербок Путиндан ўт очишни сўзсиз тўхтатишни талаб қилди

20:45 / 19.03.2025
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеяси раиси бўлади

20:08 / 06.03.2025