Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Полша автомобилсозликда янги лойиҳаларни муҳокама қиляпти
Мамлакат элчихонаси кўмагида Полшанинг DAMEL, Kunzman, Alumatec, NIMIA ва Modar компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияси ташкил этилди.
Фото: "Дунё" АА
Полша делегацияси Қарши шаҳрида ўтказилган Kashkadarya invest-2024 халқаро бизнес-форумида иштирок этди. Унда Ўзбекистонда тоғ-кон, геология, автомобилсозлик ва машинасозлик соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини муҳокама қилди.
Бизнес делегация сафар давомида Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, "Ўзбеккўмир" АЖ, Navoiyuran ДК, Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси (EUROUZ), "Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг тизимидаги UzAuto Motors, UzAuto Motors Powertrain, Tashkent Tractor Plant, Nurafshon-Maxsus-Texnika, SamAuto, MAN Auto-Uzbekistan вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Томонлар келгусидаги ҳамкорликда инновацион технологияларни татбиқ қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизациялаш қилиш масалалари хусусида фикр алмашдилар.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғ-кон, геология, автомобилсозлик ва машинасозлик саноати салоҳиятини янада оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
18:37 / 15.01.2026
Ўзбекистонлик юк ташувчилар учун Полша чегарасида алоҳида йўлак очиш режалаштирилмоқда
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
11:38 / 31.12.2025
Полшада қийин аҳволга тушган икки фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
14:15 / 30.12.2025