Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сариосиёда кўчада йўлбарс юргани рад қилинди
Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа аслида Россиянинг Кемерова шаҳри яқинида тасвирга олинган. Ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида йўлбарс мавжуд эмас.
Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани ҳудудида кўчада йўлбарс юргани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ҳолатга аниқлик киритиб, расмий муносабат билдирди.
Бошқарма матбуот хизматига кўра, тарқалган видеолавҳа аслида Россия Федерациясининг Кемерова шаҳри яқинида олинган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда, шу жумладан, Сурхондарё вилоятида йўлбарс ҳайвони мавжуд эмас.
“Маълумот ўрнида, Сариосиё тоғларида жойлашган “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғида жайра, қўнғир айиқ, қор қоплони, олакўзан, Ўрта Осиё қундузи, олмахон, Сибир тоғ эчкиси, типратикан, Туркистон силовсини, бўри, тулки, бўрсиқ, қизил суғур, тоғ сувсари, қуён, ёввойи чўчқа каби ёввойи ҳайвонлар учрайди”, дейилади расмий муносабатда.
Бошқарма ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ҳар хил видео тасвирлар ва хабарларни тарқатмасликни сўраган.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026