Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qanot Sharq байрам кунларига режалаштирилган қатор рейсларини бекор қилди
Qanot Sharq авиакомпанияси 2024 йил 31 декабр ҳамда 2025 йил 1 январ саналарига режалаштирилган 17 та рейсини бекор қилди.
Фото: Kun.uz
Qanot Sharq авиакомпанияси 2024 йил 31 декабр ҳамда 2025 йил 1 январ саналарига режалаштирилган қатор рейслари бекор қилингани тўғрисида маълумот берди.
Авиакомпаниянинг 31 декабр куни қуйидаги рейслари бекор қилинади:
· Тошкент — Истанбул (HH575 рейси);
· Истанбул — Тошкент (HH576 рейси);
· Истанбул — Наманган (HH578 рейси);
· Наманган — Истанбул (HH577 рейси);
· Тошкент — Москва (HH701 рейси);
· Самарқанд — Санкт-Петербург (HH741 рейси);
· Наманган — Санкт-Петербург (HH743 рейси);
· Санкт-Петербург — Наманган (HH 744 рейси).
Шунингдек, 1 январ куни қуйидаги рейслар бекор қилинади:
· Самарқанд — Тел-Авив (HH543 рейси);
· Тел-Авив — Тошкент (HH546 рейси);
· Тошкент — Истанбул (HH573 рейси);
· Истанбул — Тошкент (HH574 рейси);
· Тошкент — Москва (HH702 рейси);
· Бухоро — Москва (HH709 рейси);
· Москва — Бухоро (HH710 рейси);
· Самарқанд — Санкт-Петербург (HH742 рейси);
· Тошкент — Москва (HH701 рейси).
«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Агар сизда бекор қилинган рейслардан бири брон қилинган бўлса, илтимос, мутахассисларимизга алоқага чиқинг», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилганди. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифлари учун 50 фоизгача чегирмадан фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид
12:09 / 12.11.2025
Ички авиарейслар, гўшт, никоҳ узуги. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар
09:20 / 18.10.2025
Улан-Удэ - Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри авиарейслар йўлга қўйилади
15:29 / 15.10.2025
Ўзбекистондан яна бир авиакомпания Ню Йоркка рейс очмоқчи, АҚШ талаблари қандай?
07:45 / 05.09.2025