Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан яна бир авиакомпания Ню Йоркка рейс очмоқчи, АҚШ талаблари қандай?
Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкентдан Ню Йоркка мунтазам парвозларни йўлга қўйишни режа қилмоқда. Маълум бўлишича, компания ушбу сўров билан АҚШ Транспорт вазирлигига ариза жўнатган. Лекин федерал маъмурият талаблари анчагина жиддий.
Фото: Qanot Sharq
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент ва Ню Йорк ўртасида парвозларни амалга оширишга рухсат сўраб АҚШ Транспорт вазирлигига мурожаат қилди. Бу ҳақида бир неча кун олдин Aviation week network хабар қилган.
Ҳозирга қадар мавжуд маълумотларга кўра, рейслар ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Агар АҚШ Транспорт вазирлиги авиакомпаниянинг аризасини қабул қилса, Qanot Sharq Ўзбекистондан АҚШга мунтазам рейсларни амалга оширувчи биринчи хусусий авиакомпанияга айланади.
Чунки айни пайтда Тошкент–Ню Йорк йўналиши бўйича рейсларни фақат Uzbekistan Airways авиакомпанияси амалга ошириб келмоқда. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон тўғридан тўғри АҚШга рейслар қўйган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлиб келяпти. Қозоғистон авиакомпаниялари бир неча йилдан бери АҚШга рейс очишни режалаштиради.
Тахминларга кўра, АҚШ расмийлари 2025 йил охири ёки 2026 йилдан Qanot Sharq’га парвозларни бошлашга рухсат бериши мумкин.
Маълум бўлишича, АҚШга рейс очиш учун Транспорт вазирлиги қатор талабларни қўяди. Масалан, иқтисодий ваколат. АҚШники бўлмаган авиакомпаниялар бу давлатга йўловчи ёки юк ташиш рейсини қўйиш учун, албатта, вазирликдан иқтисодий ваколатни олиши лозим. Бунинг учун эса Транспорт департаменти компаниянинг молиявий салоҳияти, ҳолати ва активларини текширади. Суғурта мажбуриятлари ва суғурта полислари, авиация жавобгарлиги текширувдан ўтади. Шунингдек, компаниянинг авиация лиценцияси ва давлат томонидан ҳавола этиладиган ҳужжатлар кўриб чиқилади.
Режалаштирилган операциялар, жумладан, йўналишлар жадвали, тезлик, самолёт турлари, бошқарув ҳамда менежмент ходимларининг тажрибаси назоратдан ўтади.
Иккинчи мажбурий талаб эса – хавфсизлик кафолатлари. АҚШга рейслар амалга ошираётганда компания федерал авиация маъмуриятининг операцион стандартларига, албатта, риоя қилиши керак. Масалан, самолётларнинг техник ҳолати, техник хизмат кўрсатиш дастурлари ва парвариш режимлари – белгиланган нормалар асосида бўлиши талаб этилади.
Транспорт вазирлиги талаблари ичида хавфсизлик ва назорат, ички АҚШ қонунлари ва нормаларига риоя этиш, жамоат манфаатига бу рейс ўзи қанчалик мос келишини ўрганиб чиқиш ҳам киради.
Мавзуга оид
20:03 / 22.11.2025
«Мен сени ҳимоя қиламан» – Трамп ва Мамдани учрашуви мақтовларга бой ва жуда илиқ ўтди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
20:43 / 08.11.2025
Мамданининг ғалабаси – Трампга жиддий сигнал
18:00 / 26.06.2025