Жаҳон | 20:15 / 17.12.2024
7580
3 дақиқада ўқилади

Блинкен Яқин Шарқда. АҚШнинг Суриядаги манфаатлари нималар?

АҚШ давлат котиби яна Яқин Шарққа келди: бу сафар Ғазо масаласи эмас, пост-Асад даври Сурияси муҳокама марказида. Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Вашингтоннинг Суриядаги манфаатлари ҳақида сўз юритди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Суриядаги давлат тўнтариши фонида навбатдаги марта Яқин Шарққа келди. У Суриянинг қўшнилари – Иордания, Туркия ва Ироқда бўлди, пост-Асад даври Сурияси бўйича музокарага йиғилган минтақа мамлакатлари вазирлари учрашувида қатнашди.

Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлили дастурида сиёсий таҳлилчилар АҚШнинг Суриядаги манфаатлари ва мақсадлари ҳақида сўз юритди

Сиёсатшунос Бектош Бердиевнинг фикрича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги мақсадларидан бири – Катта Яқин Шарқ концепциясини амалга оширишдир. Бу концепциянинг асосий масалаларидан бири эса – Озод Курдистон давлатини ташкил қилиш. Озод Курдистон тўртта давлат – Туркия, Сурия, Ироқ ва Эрон ерларидан ташкил топиши режалаштирилган.

“Суриянинг бундан кейинги тақдири АҚШ ва Туркия ўртасидаги музокаралар ва келишувларга қараб ҳал бўлади. Шунингдек, Суриядаги янги ҳукуматнинг барқарор келажаги ҳам айнан АҚШ ва Туркия билан ўртасидаги муносабатларига боғлиқ”, – дейди у.

Бердиевга кўра, АҚШнинг Суриядаги манфаатлари, биринчидан, Исроилнинг шимолий чегаралари хавфсизлиги, иккинчидан, курдлар давлатини ташкил қилиш ёки ҳеч бўлмаганда бу йўналишда қадам ташлаш, учинчидан, Сурияда Эроннинг таъсирини бутунлай йўқ қилишдан иборат.

Сиёсий таҳлилчи Шуҳрат Расулнинг сўзларига кўра, бугунги кунда АҚШ Туркия билан ҳисоблашишга мажбур. Вашингтон ўз манфаатлари нуқтайи назаридан Сурияда федератив давлат барпо этишни таклиф қилаётган бўлиши мумкин.

“Гап ягона учта мустақил давлатнинг позициялари ҳақида ҳам боряпти, шу жумладан Американинг азалий душмани Эроннинг позицияси ҳам жуда муҳим. Бирданига минтақадаги тўртта давлат билан урушиб, уларга зўравонлик қилиб, катта Курдистон деган давлатни Америка қанчалик қудратли бўлса ҳам ярата олмайди.

Вашингтон ва Анқара Сурияда федерация қурмоқчи. Кейин мана шунинг доирасида курдларга ҳам автономия ваъда қилиб берилиши мумкин”, – дейди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди