Россиялик депутат мигрантлар учун виза жорий қилишни талаб этди
Депутат Михаил Матвеев виза режимини жорий қилиш ва мигрантларни тўлиқ текшириш Россияга ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Россия Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев мигрантлар учун виза жорий этишни талаб қилди. У Украина можароси контекстидаги очиқ чегараларни бемаънилик деб атади.
«Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция вақтида мамлакатни мигрант-террорчилардан ҳимоя қилиш учун Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари билан виза режимини жорий қилиши керак», деди у.
«Душман разведка хизматлари кўпинча ушбу давлатлар фуқароларини террористик ҳаракатларга жалб қилади ва улардан чиқим сифатида фойдаланади», деб қўшимча қилди у.
Виза режимини жорий қилиш ва мигрантларни тўлиқ текшириш ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда сиёсатчи. Ва уни «Марказий Осиё ва Кавказорти давлатларига нисбатан жорий қилиш керак, чунки Россияга мигрантларнинг асосий оқими айнан шу жойлардан келади».
Генерал Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарпов ҳалок бўлган портлашдан кейин Россияга кириш қоидаларини янада кучайтириш ҳақидаги таклифлар янграй бошлади. Ушбу терактни содир этишда Ўзбекистон фуқароси, 29 ёшли Аҳмад Қурбонов гумонланиб қўлга олинди.
Мавзуга оид
21:07
Путин билан йил якунлари: асосий саволларга жавоблар ҳақида қисқача
09:51
Судан Россия ҳарбий-денгиз базасини жойлаштиришдан бош тортди
09:20
Чехия парламенти россияликлар учун фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклади
19:59 / 18.12.2024