Россияда YouTube «секинлашиши» Путиннинг жонли мулоқоти билан боғланди
Россиянинг МТС, "Билайн", "МегаФон", "Теле2" ва Yota мобил операторлари YouTube видеоларини тарқатувчи серверларга киришни секинлаштирди. Google статистикасига кўра, бу босқич 15 декабрда бошланган.

Фото: AFP
Россиянинг МТС, "Билайн", "МегаФон", "Теле2" ва Yota мобил операторлари YouTube видеоларини тарқатувчи серверларга киришни секинлаштирди. Бу ҳақда 19 декабр, пайшанба куни The Moscow Times (МТ) уяли алоқа операторлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда мавжудлик мониторинги маълумотларига таяниб хабар берди. «Бепул интернетдан назорат пунктига сўров ўртача 0,036 сонияда кўриб чиқилади, ҳозирда сўровларнинг 70 фоиздан ортиғи 10 сониядан кўпроқ вақтни олади, қолган 30 фоизи – 7 сониядан 10 сониягача», — дея нашр секинлашувни баҳолаган ўзининг IT мутахассисининг сўзларини келтиради
Россияда YouTubeʼнинг секинлашиши август ойида бошланган ва Googleʼнинг ички статистикасига кўра, 15 декабрда янги босқичга старт берилган. Илгари дунёдаги энг оммабоп видеохостинг хизматининг секинлашиши асосан уй интернети провайдерлари орасида кузатилган эди. «Google вакили компания фойдаланувчиларнинг Россияда YouTube мавжуд эмаслиги ҳақидаги шикоятларидан хабардор эканлигини айтди, аммо бу техник муаммолар ёки компаниянинг ҳаракатлари билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади», дейилади МТ материалида.
18 декабрдан шикоятлар кескин кўпайди
"Медуза" манбасига кўра, россиялик алоқа операторларидан бири 18 декабрдан бошлаб YouTubeʼга кириш билан боғлиқ муаммолар юзасидан фойдаланувчилардан кўплаб шикоятлар туша бошлаганини тасдиқлади. Ўсиш Москва вақти билан тахминан соат 21.00 да содир бўлди ва шикоятлар келиши давом этмоқда. «Агар илгари секинлашувдан сўнг кунига 10 мингта мурожаат бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони кунига 40 мингдан ошади», — дея аниқлик киритди манба.
Манбанинг тан олишича, бундан ҳам каттароқ «секинлашув» 19 декабр куни Россия президенти Владимир Путиннинг жонли мулоқоти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Якуний матбуот анжуманида Путин YouTube фаолиятининг ёмонлашуви учун жавобгарлик платформанинг ўзида эканлигини ва Роскомнадзорнинг видеохостинг сайтига қарши даъволари асосли эканини таъкидлади. Россияда YouTubeʼнинг нормал ишлаши учун хизмат «маҳаллий қонунларга мувофиқ бўлиши керак» ва кириш билан боғлиқ муаммолар, жумладан, Ғарб чекловлари фонида юзага келган, деди Путин.
Мавзуга оид

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

18:20 / 28.04.2025
Қирғизистон Россиядан С-300 зенит-ракета комплексларини олди

17:34 / 28.04.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

17:03 / 28.04.2025