РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
Россия Федерацияси ва Беларусдан фигурали учиш ва конкида учиш бўйича спортчилар Олимпия ўйинларига йўлланма олишлари мумкин. Ушбу мамлакатлардан фигурали учиш, конкида учиш ва шорт-трек бўйича ҳар бир дастур тури бўйича Олимпия ўйинларида бир нафардан спортчи иштирок этади.
Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) россиялик ва беларуслик спортчиларга 2025-2026 йилги мавсум учун Олимпиада саралаш босқичида нейтрал мақомда иштирок этишга рухсат берди, дейилади спорт ташкилотининг 20 декабр, жума куни чоп этилган пресс-релизида. Ҳужжатда айтилишича, ISU нейтрал спортчиларнинг Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида «тинч иштирокини кўрган» ва буни ҳисобга олиб, 2026 йилда Миланда «хавфсиз, тинч ва адолатли мусобақа» ўтказишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Фигурали учиш, конкида учиш ва шорт-трек бўйича ҳар бир дастур тури бўйича Олимпиадада иштирок этиш учун Россия ва Беларусдан бир нафардан спортчига рухсат берилади. Иштирок этиш шартларига спортчилар ва ходимларнинг Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги оммавий баёнотларини синчковлик билан текшириш, ҳарбийлар ёки бошқа хавфсизлик агентлиги билан алоқалар ёки шартномалар, байроқлар ёки мадҳиялар йўқлиги киради.
Спорт мутасаддилари мусобақаларга киритилмайди
Таъкидланишича, Россия ёки Беларус ҳудудида ҳали ҳам ҳеч қандай тадбир ўтказилмайди, спорт мутасаддиларига аввалгидек мусобақаларга кириши тақиқланган.
Россиянинг Украинага ҳужуми сабабли россиялик ва беларуслик спортчилар 2022 йилги халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилди. Ўшандан бери фигурали учиш ва конкида учиш бўйича спортчилар халқаро мусобақаларда қатнашмади. Фигурали учувчилар учун 2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-дʼАмпеццо шаҳарларида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун ягона имконият 2025 йилнинг 17-21 сентябр кунлари Пекинда ўтадиган саралаш турнирида қатнашишдир.
Мавзуга оид
00:36
Москва аэропортида Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
11:41 / 21.12.2024
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024
ОАВ: 2024 йилда Украинадаги урушда 20 мингдан зиёд россиялик ҳарбий ҳалок бўлди
17:48 / 20.12.2024