“Муҳокамада ҳали такомилига етмаган” – “Маънавият экспертизаси” қайтарилиши мумкин
Кинематография агентлиги раҳбари Шуҳрат Ризаевнинг айтишича, ҳозирда узатилаётган кино ва сериалларда очиқ саҳналар кўпайиб кетган. Расмий вакил буларга чеклов йўқлиги сабаб одамларнинг ахлоқий жиҳатдан фикри бузилаётганини билдирди. У “маънавият экспертизаси” пухта мақсадлар билан ишлаб чиқилганини таъкидлаб, кун тартибига яна қайтиши мумкинлигига ишора қилди.
24 декабр куни АОКАда Маданият ва туризм вазирлиги ва унинг тузилмавий ташкилотлари матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатнашган вазир Озодбек Назарбеков Kun.uz мухбирининг нима сабаб вазир ижодкорларни чеклашга қарши бўла туриб, “маънавият экспертизаси” ўтказилишига рози бўлгани ҳақидаги саволига жавоб берди.
Назарбековга кўра, одамларнинг фикрини билиш ва ҳужжатни муҳокамага чиқариш учун ҳам вазирнинг розилиги керак бўлган. Шу асосда қарор лойиҳаси эълон қилинган.
“[Бу] Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси бўлди. Хўп, буни биринчидан эълон қилдик, бекорга эълон қилмагандик. Чунки миямнинг тенг ярмида бу [маънавият экспертизаси бўлиши керак деган] фикр, тенг ярмида бу [бўлмаслиги керак деган] фикр бор эди. Қайси маънода, яъни жамиятнинг тенг ярми буни сўраяпти, тенг ярми эса буни сўраяпти. Шунинг учун биз муҳокамага қўйдик. Муҳокамага қўйиш учун мен рози бўлишим керак, мен рози бўлмасам муҳокамага чиқмас эди. Шунинг учун мен рози бўлиб, “марҳамат, муҳокамага қўяйлик, халқ қандай қабул қилади?” деган маънода [бўлганди].
Менинг ўрнимга ҳам ўзингларни қўйинглар, масалан. Битта объект бўйича жамоатчиликда 2 хил фикр бор. Биттаси буни йўқот, деса, биттаси тегма, дейди. Халқ бу, бизнинг халқимиз талаб қиляпти шуни. Демак, биздан “шунга розимисизлар?” деган эълон бериш лозим эди. Буни беришимиз керак эди, шу маънода. Бу ерда аниқ менинг стратегиям демоқчи эмасман, лекин умумий жамоатчиликнинг фикрини билишимиз керак эди”, – деди вазир.
Тадбирда иштирок этган Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев ҳам айни масалада ўз фикрини баён қилди. Унга кўра, “маънавият экспертизаси” Ўзбекистонга керак.
“Маънавий экспертиза" деган масала осмондан тушгани йўқ. Бу нарса ниҳоятда ўйлаб, пухта мақсадлар билан жорий этилди ва муҳокамага ташланди. Муҳокамада ҳали такомилига етмаганки, уни яна кўрайлик, ўзгартирайлик, бошқачароқ шаклларни таклиф қилайлик, деган мулоҳазалар бўлди. У жуда ўринли мулоҳазалар. Лекин шу нарса бизга керак.
Агар биз ўша ота-боболаримизнинг авлоди, ота-онамизнинг фарзанди, фарзандларимизнинг отаси, бобоси бўлиб, авлодларнинг давомийлиги давом этадиган бўлса, биз бу масалаларга, албатта, жиддий қараб, йўлга қўйиб олишимиз керак. Сериаллар ниҳоятда катта бир бузғунчилик сари йўл очяпти. Тўғри, ҳаётда нималар бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамма нарсани ҳам шундай экан деб кўрсатиб бўладими?” – деди у.
Шуҳрат Ризаевнинг айтишича, кино ва сериалларда очиқ саҳналар, табуга айланган сўзлардан фойдаланиш ортган ва нормага айланиб бормоқда. У буларни тартибга солиш учун 2025 йилдан бошлаб сериалларни намойиш этишда қатор ташкилотлар билан келишилиши йўлга қўйилишини маълум қилди.
“Мана шуларни ўйлаб, тўғриси, жуда жиддий мулоҳазалар айтиляптики, сериаллар хусусида айниқса... Биласизлар, муҳтарам президентимиз бир неча марта йиғилишларда айтдилар. Шунинг учун биз янги йилдан бизга сериаллар учун берилаётган субсидия маблағларини Ижтимоий ҳимоя агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, маҳалла, давлат телевидениеси ва нодавлат-нотижорат телевидениелар – ҳамма вакиллар иштирокида муҳокама қилиб, ўшаларнинг кенгаши асосида сериалларни белгиламоқчи бўляпмиз.
Агар шу йўлдан борсак, менинг назаримда тўғри бўлади. Бугун айниқса Ижтимоий ҳимоя агентлигини ташкил этгани ҳаётимизда жудаям бир сезиларли ҳодиса бўляпти. Мана шу агентлик билан биргаликда жуда катта мақсадларни кўзлаб турибмиз, ўйлаймизки, сериаллар масаласида кейинги йилда амалга оширадиган режаларимиз дунёқарашимиз, тасаввурларимизга ўзининг таъсирини ўтказади”, – деди Ризаев.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ медиамаҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишга доир қарор Адлия вазирлиги томонидан бекор қилинди.
Вазирлик бу ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилмаганини ва шу сабаб ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслигини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Жаҳон | 18:18
-
Илон Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди
Фан-техника | 18:03
-
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 17:51
-
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13
Мавзуга оид

16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат

18:22 / 11.11.2024
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади

15:09 / 01.01.2024
Ҳудудларда 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилади

18:21 / 24.01.2022