Ўзбекистон | 11:08 / 24.12.2024
4188
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади

Жаҳон банки «Миллий электр тармоқлари» Хоразм вилоятидаги янги қуёш электр станциясидан электр энергияси харид қилиши учун Ўзбекистонга банк кафолати кўринишида 3,5 млн доллар ажратди. 

Фото: Kun.uz

Жаҳон банки Ўзбекистон учун банк кафолати кўринишида 3,5 миллион доллар миқдоридаги молиялаштиришни маъқуллади.

Ушбу кафолат «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» давлат компаниясининг 100 МВт қувватга эга янги қуёш электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш бўйича тўлов мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Хоразм вилоятидаги мазкур объектни қуриш ва эксплуатация қилиш Франциянинг Voltalia компанияси томонидан амалга оширилади.

Қуёш электр станциясини ишга тушириш 2025 йилнинг ноябрига мўлжалланган. У 177 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 240 гигаватт-соатдан ортиқ қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаради.

Унинг фаолияти йилига 230 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндиларини қисқартириш ва 60 мингга яқин хонадонни тоза энергия билан таъминлаш имконини бериши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти