Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
Шунингдек, 29 киши тирик қолди, улардан 11 нафари оғир аҳволда.
Фото: Reuters
25 декабр куни Қозоғистон ғарбидаги Оқтоу шаҳрида Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учради ва 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Қанат Бозумбаев маълум қилди.
«Жасадлар ёмон аҳволда, асосан куйган», деди Бозумбаев.
29 киши шифохонага ётқизилган, улардан уч нафари бола. Улардан 11 нафарининг аҳволи оғир. Қурбонлар орасида: 15 нафар Озарбайжон фуқароси, 9 нафар Россия фуқароси, 2 нафар Қирғизистон фуқароси бор, яна 3 кишининг фуқаролиги аниқланмоқда.
Бортда жами 67 киши — 62 йўловчи ва экипажнинг 5 аъзоси бўлган. Экипажнинг барчаси озарбойжонликлар.
Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Embraer 190 йўловчи самолёти Озарбойжон пойтахти Бокудан Россиянинг Грозний шаҳрига учган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Каспий денгизи узра авария сигналини берган. Шундан сўнг самолёт фавқулодда қўнишни амалга ошириш учун Қозоғистонга йўл олиб, қўниш чоғида ҳалокатга учради.
Мавзуга оид
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
16:39 / 09.12.2025
Иваново яқинида Ан-22 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
23:08 / 03.12.2025