Туманларда спортни ривожлантириш спорт мактаблари томонидан амалга оширилади
Президент томонидан «Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Туман (шаҳар)ларда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш ҳамда спорт сиёсатини юритиш Спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари томонидан амалга оширилади.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб:
- ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
- спорт мактабларида мавжуд штат бирликлари доирасида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади, ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
- оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда ёшлар етакчилари ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари билан ҳамкорликда «Беш ташаббус олимпиадаси», «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовлари ва бошқа оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиб боришга масъул ҳисобланади;
- спорт мактабларининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлар базавий тариф ставкасига устамалар «Беш ташаббус олимпиадаси», «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларидаги натижалар ҳамда спорт мактабига селекция қилинган иқтидорли ёшлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Спорт мактабларида Fасе ID тизими орқали тренерлар ва спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давоматини электрон мониторинг қилиб борилади ҳамда тренерларнинг иш ҳақи миқдори ўқувчи-спортчилар давоматидан келиб чиқиб белгиланади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ армиясининг Яманга зарбалари ҳафталаб давом этиши мумкин
Жаҳон | 21:20
-
Коста-Рика кўчиб ўтиш энг осон бўлган мамлакат дея тан олинди
Жаҳон | 21:05
-
Панаманинг ярми электр энергия ва ичимлик сув таъминотисиз қолди
Жаҳон | 20:50
-
Суд Трампга XVIII асрдаги қонун ёрдамида мигрантларни депортация қилишни тақиқлади
Жаҳон | 20:33
Мавзуга оид

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади

18:01 / 13.02.2025