Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
2025 йилдан Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Кувайт, Уммон ва Баҳрайн давлатларининг туризм мақсадида келган фуқаролари Қирғизистонда йил давомида жами 180 кун визасиз бўлиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳукумат буни туристлар оқимини рағбатлантириш ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган қадам, дея баҳолаган.
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 25 декабрь куни Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Кувайт, Уммон ва Баҳрайн фуқаролари учун визасиз режим жорий этилганини маълум қилди.
Вазирликка кўра, 2025 йил 4 январдан ушбу давлатларнинг туризм мақсадида келган фуқаролари 360 кунлик муддат ичида Қирғизистон ҳудудида рухсатномасиз жами 180 кун бўлиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, бошқа мақсадларда (масалан: ишга жойлашиш, ўқиш) киришда ташриф мақсадига мос келадиган визалар талаб қилинади.
Қирғизистон ҳукумати ушбу чора-тадбирлар туристлар оқимини рағбатлантириш ва мамлакатнинг инвестицион, ишбилармонлик жозибадорлигини оширишга қаратилганини қайд этган.
Мавзуга оид
15:22 / 16.04.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил этилади
10:36 / 15.04.2026
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026