Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тасодифан эҳсон қутисига тушиб кетган iPhone унинг эгасига қайтарилмади
Ҳиндистонда бир эркак смартфонини тасодифан эҳсон қутисига тушириб юборди ва уни қайтариб олишга уринишлари бесамар бўлди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳридаги ҳиндлар ибодатхонасида ташриф буюрган зиёратчилардан бири тасодифан iPhone смартфонини эҳсон қутисига тушириб юборади.
Зиёратчи қўлидаги телефонини эҳтиётсизлик қилиб, билмасдан қутига тушириб юборганини, бу эҳсон эмаслигини ҳар қанча тушунтирмасин ибодатхона хизматчилари уни қайтариб беришдан бош тортишган.
«The Times of India»нинг хабарида айтилишича, ибодатхона анъаналарига кўра, эҳсон қутисига тушган ҳар қандай нарса "маъбудларнинг мулки" ҳисобланади.
Эркак фақат SIM-картасини олиб, шахсий маълумотларини ўчиришга рухсат олган. Ҳинд диний жамоат ташкилоти раҳбарлари ҳам шу фикрда қолишган ва фуқаронинг шикоятини рад этишган.
Мавзуга оид
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
08:37 / 04.06.2026