«Палов индекси»: Ўзбекистонда ош нархи бир йилда қанчага ошди?
2024 йил давомида палов нархи Андижонда 28,9 фоизга, Фарғонада 23,7 фоизга, Тошкент шаҳрида 20,5 фоизга қимматлади. Бу – расмий озиқ-овқат инфляциясидан бир неча баробарга юқори. Ош баҳосининг энг кам ошиши Сирдарё вилояти (2,1 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (9,9 фоиз) кузатилди.

Фото: Koolinar.ru
Ўзбекистон Статистика агентлиги ҳар ой якунида ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархларини эълон қилиб боради. Kun.uz ушбу маълумотлар асосида ўзбекистонликларнинг асосий истеъмолидаги миллий таоми бўлган палов нархларининг ўзгаришини ўрганди.
2024 йилнинг декабр ойида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган – бир порцияси 35 744 сўм. Кейинги ўринлардан Бухоро (33 717 сўмдан) ва Андижон (27 000 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида – бир порцияси 22 201 сўмдан сотилган.
2023 йилнинг декабри билан таққослаганда бир йил ичида палов нархи Андижонда 28,9 фоизга, Фарғонада 23,7 фоизга, Тошкент шаҳрида 20,5 фоизга қимматлаган. Ош баҳосининг энг кам ошиши Сирдарё (2,1 фоиз) ва Қорақалпоғистонда (9,9 фоиз) кузатилган.
Маълумот учун, Статистика агентлиги 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги инфляция даражасини 9,8 фоиз деб эълон қилди. Хусусан, ўтган йилда озиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоизга қимматлашган. Эътиборли жиҳати, Сирдарёдан бошқа барча ҳудудларда палов нархининг ошиши расмий инфляциясидан юқори бўлган. Бу кўрсаткич Андижонда 3 баробар, Фарғона ва Тошкентда эса 2 баробардан баландроқ шаклланган.
Палов учун зарур асосий маҳсулотлар нархининг ўзгариши
Статистика органига кўра, ўтган йил давомида суякли мол гўшти нархи 13,3 фоизга, қўй гўшти 14,6 фоизга қимматлашган бўлса, гуруч ва гуруч оқшоғи нархи 6,3 фоизга арзонлашган.
Ўз навбатида, пиёз нархи 2,2 фоизга, сабзи нархи 18,3 фоизга, кунгабоқар ёғи нархи 14,6 фоизга, пахта ёғининг баҳоси эса 15,3 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Киев Россия стратегик авиациясининг 34 фоизи зарар кўрганини маълум қилди
Жаҳон | 15:03
-
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди
Ўзбекистон | 14:57
-
Ўзбекистон ва Малайзия сунъий интеллект бўйича қўшма дастурлар ташкил этади
Ўзбекистон | 14:40
-
Ғазоликларни ўққа тутган Исроил, Украинанинг «Паутина» операцияси ва Париждаги тартибсизликлар – кун дайжести
Жаҳон | 14:30
Мавзуга оид

12:10 / 30.05.2025
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши очиқланди

19:53 / 28.05.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

11:13 / 27.05.2025