Жаҳон | 17:16 / 04.01.2025
7141
3 дақиқада ўқилади

Блинкен: Хитой Россияни ядровий қурол қўллашдан қайтарган

АҚШ давлат котибининг айтишича, мамлакат расмийларига Путин ядро қуролидан фойдаланиш вариантини кўриб чиқаётгандек туюлган. Аммо Пекин Москвани огоҳлантирганидан кейин Россия Украинага қарши ядровий қурол қўллаш фикридан қайтган.

Фото: AFP

АҚШ Россия Украинага қарши уруш фонида ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлигидан «жуда хавотирланган». Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкен Financial Times’га берган интервюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ расмийларига Владимир Путин ядро қуролидан фойдаланиш вариантини кўриб чиқаётгандек туюлган. «Агар эҳтимоллик 5 дан 15 фоизга ошганида ҳам — бу жуда жиддий», деган Блинкен Вашингтон Путиннинг таҳдидларини қанчалик жиддий қабул қилгани тўғрисидаги саволга жавобан.

АҚШ давлат котибининг айтишича, Пекин Москвани қўллаб-қувватлашига қарамай, ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли масаласида Хитой АҚШга ёрдам берган.

Блинкеннинг сўзларига кўра, Вашингтонда ХХР ҳукумати россияликлар билан боғланиб, уларни ядровий қуролдан фойдаланиш хавфидан огоҳлантирган, дея «ҳисоблашга асос бор». АҚШ давлат котибининг фикрича, бу Вашингтон Пекинни Москва ядровий қуролни космосга жойлаштирмоқчи экани ҳақидаги режаларидан хабардор қилганидан кейин содир бўлган бўлиши мумкин.

«Бизда Хитой Россия билан боғланиб, «бу ишни қилманглар», деганига ишонишимиз учун асос бор», — дейди Блинкен.

Financila Times’нинг қайд этишича, АҚШ президенти Жо Байден Киев сўраган айрим турдаги қуролларни беришдан бош тортишига Россия—Украина уруши эскалацияси хавфи сабаб бўлган.

Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан бери Кремл бир неча бор Украина ва Ғарбга ядровий қуролдан фойдаланиш билан таҳдид қилди. 2024 йил бошида Америка ОАВда Россия ҳукумати 2022 йил охирларида Украинага ядровий зарба бериш масаласини муҳокама қилгани тўғрисида хабарлар чиқди. Хусусан, бу ҳақда CNN телеканали АҚШдаги юқори мартабали амалдорларга таяниб хабар берди.

Ўтган йилнинг декабри бошларида Россия президенти Владимир Путин «Орешник» ракетаси пайдо бўлиши билан ядро қуролидан фойдаланиш зарурати сезиларли даражада камайганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, янги қурол тизимлари мудофаа муаммоларини ҳал қилишда ядровий имкониятлар ўрнини босадиган даражада кучли. Энди ядровий доктринани такомиллаштириш эмас, балки «Орешник»ни мукаммаллаштириш керак бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди