Ўзбекистон ақл даражаси рейтингида юқорилади
Мамлакат IQ даражасини аниқлаш бўйича рейтингдаги 127 давлат ичида 69-ўринни эгаллади.

Фото: Getty Images
Халқаро IQ реестри дунёнинг турли мамлакатларидаги ўртача IQ (Intelligence quotient, интеллект коэффициенти – инсон ақл даражасининг миқдорий баҳоси) маълумотларини эълон қилди.
Биринчи ўрин 107,43 балл билан Хитойга насиб этган бўлса, Ўзбекистон 96,98 балл билан рўйхатдаги 127 давлат ичида 69-ўринни эгаллади. Дунё бўйича ўртача IQ 100 баллни ташкил қилади.
Рейтинг муаллифлари таъкидлашича, тадқиқот 2024 йилда ушбу сайтда бир хил тестдан ўтган бутун дунё бўйлаб 1,4 млн киши маълумотларига асосланган. Баъзи мамлакатлар маълумотлар йўқлиги сабабли киритилмаган. Рейтинг ҳар йили 1 январда янгиланади.
«Мамлакатлар бўйича ўртача IQ Шарқий Осиёда юқорироқ. Ўртачага яқин - Европа, Ғарбий Осиё, Океания, Шимолий Америка ва Шимолий Африкада. Марказий ва Жанубий Африка ҳамда Лотин Америкасида ўртачадан паст», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тест синовида Ўзбекистондан 8986 киши иштирок этган. Ўтган йили бу кўрсаткич 94,81 баллга тенг эди, бу йил 2,17 га ошган.
Кучли учликка Хитой (107,43), Эрон (106,63) ва Жанубий Корея (106,57) кирди. Габон 85,56 балл билан сўнгги ўринни эгаллади.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 66-ўринда (97,27), Қирғизистон 84-ўринда (95,0), Тожикистон 96-ўринда (93,75), Туркманистон ҳақида маълумот йўқ.
Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, мамлакатдаги ўртача IQ миқдорига қуйидагилар таъсир қилади:
- Юқумли касалликлар: 2010 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, юқумли касалликлар даражаси юқори бўлган мамлакатларда одатда IQ миқдори паст бўлган аҳоли яшайди. Ушбу касалликлар когнитив ривожланишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Африка юқумли касалликлардан энг кўп зарар кўрган қитъадир.
- Овқатланиш одатлари: 2025 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, яхши овқатланиш одатига эга бўлган болалар бошқа болаларга қараганда юқори IQ миқдорига эга.
- Интеллектуал фаолият: 2022 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, мунтазам равишда шахмат ўйнаш болаларнинг IQ даражасини ошириши мумкин. 1962 йилдаги яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, икки тилда сўзлашадиган болалар фақат бир тилда гапирадиган болаларга қараганда IQ тестида юқори балл олган.
- Генетика: 2013 йилда мингдан ортиқ эгизаклар иштирокида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, IQ 50-80 фоиз генетика билан белгиланади.
Хулоса қилинишича, соғлом овқатланиш одатларини тарғиб қилувчи ва ўз фуқароларини интеллектуал рағбатлантирувчи фаолият билан шуғулланишга ундайдиган, соғлиқни сақлаш тизими яхши ривожланган мамлакатларда ўртача IQ даражаси юқори бўлган аҳоли яшайди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Шу кетиш бўлса, соҳа ўлади” — автомобил импортчиси ва автодекларант билан суҳбат
Ўзбекистон | 18:02
-
Наманганда ўқувчи бошқарган автомобиль юк машинаси билан тўқнашди
Жамият | 17:54
-
Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди
Ўзбекистон | 17:34
-
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21
Мавзуга оид

18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

15:21 / 20.03.2025
Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рейтингида 53-ўринни эгаллади

10:01 / 17.03.2025