Яна Наманган: машинани ижарага олган ўқувчилар аянчли ЙТҲга учради
Наманганда ўзи ижара машина ҳайдайдиган фуқаро 220 минг сўм эвазига ўқувчиларга автомобилни ижарага берди. Оқибатда 9-синф ўқувчилари аянчли ЙТҲга учради: автомобиль юк машинаси билан тўқнашди, ўсмирлар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ўтган йили ҳам Наманганда ўқувчилар Gentraʼни ижарага олиб, юк машинаси билан тўқнашган, оқибатда 3 нафар ўсмир вафот этганди.

Фото: Видеодан кадр
2 апрель куни Наманган вилояти, Давлатобод туманида Порлоқ маҳалласида мактаб ўқувчиси томонидан бошқарилаётган Nexia-3 автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, юк автомобили билан тўқнашди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ видеолавҳасида автомобилнинг юк машинаси билан тўқнашгани ва юк машинаси уни бир неча метрга судрагани кўринади.
Тўқнашув оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси бўлган мактаб ўқувчилари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Улардан бирида бош мияси ва жағ суяги синиши, болдир суяклари синиши ҳам кузатилган.
Расмийларга кўра, мактаб ўқувчиларига машинани ижарага берган фуқаронинг ўзи ҳам автомобилни ижарага олган бўлган. Унинг ўзи ўқувчилардан ижара учун 150 минг сўм олган, ўртада воситачи бўлган 11-синф ўқувчиси эса 70 минг сўм олган. Автомобилни ижарага берган йигитнинг отаси ва юк машинаси ҳайдовчиси жамоатчиликка мурожаат қилиб, ёш болаларнинг рулга ўтиришига рухсат бермасликни сўраган.
Сўнгги пайтларда маблағ эвазига вояга етмаганларга ижарага машина бериш мудҳиш ЙТҲ ва ўлимлар билан якун топяпти.
Хусусан, 2024 йилнинг 23 апрель куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Кейинчалик ЙТҲга учраган Matiz машинаси Кармана ва Навоий шаҳридаги мактабларнинг 8- ва 9-синф ўқувчилари томонидан ижара олингани ойдинлашди. Натижада, 2 ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлди, учинчи ўқувчи эса оғир тан жароҳати олди.
Ўтган йили 2 октябрь куни эса Наманган шаҳрида ҳам шу каби ЙТҲ содир бўлди. 5 нафар ўқувчи ижарага олган Gentra’ни шаҳарнинг Марғилон кўчасида катта тезликда бошқариб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтган машина юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида 3 нафар ўсмир вафот этган, 2 ўсмир оғир тан жароҳати олган.
Амалдаги қонунчиликда, хусусан, МЖтКнинг 135-моддасига кўра, «...транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши» — БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Жорий йилда МЖтКга киритилган ўзгаришларга кўра эса транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс «мастлик... ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиши»га БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима солиш белгиланган. Лекин юқоридаги каби ҳолатларда ўқувчиларга машинани ижарага берганлар учун қайси моддада назарда тутилган айблов қўйилиши қонунчиликда аниқ белгиланмаган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

18:20 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси қарийб 2 ойдан бери комада ётгани маълум бўлди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

11:36 / 11.04.2025
Наманган текстил маҳсулотлари Сейшел оролларига экспорт қилинади

18:30 / 10.04.2025