Давлат боғчаларида «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади
Давлат боғчалари тарбияланувчиларнинг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 июлгача «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади.
«Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
- давлат мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказиш;
- «Ягона мавсумий таомнома»ни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг ҳисобини «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритиш;
- давлат боғчаларида тарбияланувчиларни «Ягона мавсумий таомнома» асосида республика ҳудудлари кесимида бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш харажатини белгилаш орқали овқатлантириш.
Шунингдек, Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади.
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштириш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Қарор билан «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Давлат боғчалари тарбияланувчиларнинг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 июлгача «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади.
2025 йил 1 июлгача соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат боғчаларида тадбиркорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилиши ва аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши таъминланади.
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

16:56 / 27.03.2025
Тошкент вилоятида болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

16:51 / 12.02.2025
2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандлари мактабгача таълим билан қамраб олинади

11:41 / 09.01.2025