Спорт | 10:46 / 10.01.2025
8900
7 дақиқада ўқилади

Суперкубок финалида класико бўлади

«Реал» яримфиналдаги рақибини танаффусдан кейин таслим этди. Ўйин охирида майдонда тортишув юзага келди.

Фото: Yasser Bakhsh/Getty Images

«Реал» янги йилда учинчи ўйинини ўтказди. Ва навбатдаги соврин учун қадам ташлади.

«Реал» — «Малйорка» 3:0
Голлар:
Беллингҳэм (63), Валент (90+2, автогол), Родриго (90+5). 
«Реал» – Куртуа, Менди, Рюдигер, Тчуамени (Асенсио, 55), Васкес, Камавинга, Валверде (Себаллос, 75), Беллингҳэм, Винисиус (Диас, 88), Родриго, Мбаппе.
«Малйорка» – Грейф, Мохика, Раилло (Копете, 34), Валент, Маффео, Дардер (Асано, 71), Маскарел, Морланес (Саму Кошта, 70), Дани Родригес (Пратс, 81), Ларин (Наварро, 70), Мурики.
Огоҳлантиришлар: Беллингҳэм (66), Камавинга (74).

«Реал» рақибни илк дақиқаларданоқ кучли босим остида қолдирди. Тўпга эгалик қилиш бўйича тотал устунлик, кучли прессинг, рақиб дарвозаси атрофидаги кескинлик. «Малйорка» бу дақиқаларда фақат ҳимояланди ва ҳужумга чиқишни фақат орзу қила олди. Лукас Васкеснинг яхши позициядан йўллаган зарбаси ҳаддан ташқари кучлилик қилди ва юқоридан ўтиб кетди, Родригонинг зарбасидан кейин дарвозабон Доминик Грейф жамоасини голдан қутқариб қолди, Килиан Мбаппе ҳам тўпни тўсин юқорисидан ошириб тепди. Бу воқеаларнинг барчаси ҳакамнинг ўйин бошлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинганидан кейинги саккиз дақиқа ичида бўлиб ўтди.

Кейинроқ ҳам Грейф Орелен Тчуамени ва Жуд Беллингҳемнинг зарбаларидан кейин ўзини кўрсатишига тўғри келди. Шундан кейингина «Малйорка» нисбатан дадилроқ ҳаракат қила бошлади. Ҳеч бўлмаганда майдоннинг рақиб дарвозаси томонидаги қисмига кўпроқ ўта бошлади. Ва хавфли вазият ҳам яратилди, аммо Кайл Ларин истиқболли қарши ҳужумни хато зарба билан якунлади.

Пабло Маффео ва Винисиус Жуниорнинг қарама-қаршилиги алоҳида эътиборга молик. «Малйорка» ҳимоячиси мунтазам равишда бразилияликка провокация қилди ва уни издан чиқаришга уринди. Ўйинга бир неча кун қолганида Пабло ҳазиллашиб, агар рингда боксга тушишса, Винисиусни 10 сония ичида нокаут қилишини айтганди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Маффео ва Винисиус доимий равишда гап талашишди ва бармоқларини лабга қўйган ҳолда бир-бирини тилини тийишга чақирди.

Эпизодлардан бирида бразилиялик вингер рақибининг кўкрагига оҳиста тегиб қўйди, у эса дарҳол газонга юмалаб, даҳшатли оғриқ ҳис қилаётгандек кўрсатди. Бу ўйинда ҳакамлар бригадас VAR аралашувисиз ишлашди – Мбаппе «Малйорка» жарима майдонида йиқилганида ҳам.

Жамоалар танаффусга голсиз йўл олишди. «Реал» ўйиннинг 67 фоиз вақтида тўпга эгалик қилди, 15 бор зарба берди (бештаси — дарвоза соҳасига тўғри борди), беш марта бурчак зарбасини амалга оширди ва xG бўйича 1,12 кўрсаткичини қайд этди. «Малйорка» эса олти бор зарба берди, аммо бу зарбаларнинг бирортаси дарвоза соҳасига тўғри бормаган. Қолаверса, Антонио Раило жароҳат олиб, биринчи бўлимдаёқ алмаштирилди.

«Реал» ҳам иккинчи бўлим бошида йўқотишга учради. Тчуамени боши билан рақиб елкасига урилгач, газонга қулади. Орелен майдонни мустақил равишда тарк этди, аммо ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Бу мавсумда жароҳатлар «Реал»ни қийин аҳволга солишда давом этмоқда.

Бироз ўтиб мадридликлар клуби финал сари илк қадамни ташлади. Карло Анчелотти жамоаси барибир «Малйорка» дарвозабонини доғда қолдира олди, аммо буни бир ҳужумнинг ўзидаги учинчи уринишда амалга оширди. Родригонинг бошда йўллаган зарбаси устундан қайтди, Мбаппенинг зарбасини Грейф бартараф этди. Аммо Беллингҳемга ҳеч ким халал беролмади. Ҳужум бошида тўп Родригонинг қўлига текканди, аммо ҳакам, афтидан, бу қасддан қилинмаган деб ҳисоблади.

Қолган вақт давомида «Реал» иккинчи гол учун ўйнади. Оператор вақти-вақти билан Жидда яқинидаги стадионнинг VIP-ложасида ўтирган Карим Бенземани намойиш этиб турди. «Реал»нинг айни вақтда Саудия чемпионатида тўп сураётган собиқ ҳужумчиси ўйинга ташриф буюрганди, мухлислар эса трансляция чоғида намойиш этилганида уни шовқин солиб олқишлаб туришди.

«Реал» иккинчи голни қўшимча дақиқаларда урди. Аниқроғи, буни Мартин Валент амалга оширди — «Малйорка» футболчиси Браим Диаснинг Мбаппега узатмасини тўсишга уриниб, тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. Бироз ўтиб Родриго Лукас Васкеснинг узатмасини дарвоза тўрига йўллаб, 24 ёшини гол билан нишонлади.

Ўйин охирида майдонда кичик тортишув юзага келди, Беллингҳем пойтахтликларнинг учинчи голидан кейин Маффеони туртиб юборди. Икки жамоа футболчилари майдоннинг ўзида тўпланиб, муносабатларга ойдинлик киритишга киришди, аммо зиддият муштлашувга айланмади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мадрид клуби йирик ғалаба билан Испания Суперкубоги финалига йўл олди, финалда «Барселона»га қарши «класико»нинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 13 январга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Қаймоқранглилар октябр ойида «Сантяго Бернабеу»да қайд этилган йирик ҳисобдаги мағлубият (0:4) учун реванш олиш ўтида ёнмоқда. Жамоа Суперкубокда ўн тўртинчи бор ғалаба қозониб, «Барселона»нинг рекордини такрорлаши мумкин.

Каталония клуби яримфиналнинг 8 январ куни ўтказилган илк ўйинида «Атлетик»ни (2:0) мағлуб этганди. 

«Атлетик» — «Барселона» 0:2
Голлар:
Гави (17), Ямал (52).
«Атлетик» – Унаи Симон, Берчиче, Паредес, Вивиан, Лекуэ (Де Маркос, 63), Прадос (Весга, 63), Хаурегисар, Унаи Гомес (Жало, 80), Беренгер (Серрано, 73), И.Уилямс, Гурусета (Н.Уилямс, 63).
«Барселона» – Шесни, Балде (Мартин, 83), Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри, Касадо (Эрик Гарсия, 83), Гави (де Йонг, 73), Рафиня, Ямал (Лопес, 63), Левандовски (Ферран Торрес, 73).
Огоҳлантиришлар: Беренгер (50), Кунде (76).

Азалий рақиблар қаторасига 3-йил суперкубок финалида тўқнаш келишади. 2023 йил «Барса» (3:1), 2024 йил эса «Реал» (4:1) ғалаба қозонган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти