АПЛ, 37-тур
«Манчестер Сити» – «Борнмут» 3:1
Голлар: Мармуш 14, Силва 38, Нико 89 – Жеббисон 90+6.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Рубен Диаш, Аканжи, Гвардиол, Матеус Нунес, Ковачич, Гундўған (Грилиш, 90+2), Де Брюйне (Гонсалес, 69), Мармуш (Доку, 90+2), Бернарду Силва (Бобб, 90+2), Ҳоланд (Родри, 82)
«Борнмут»: Аррисабалага, Ҳаусен, Забарний, Керкез (Солер, 83), Араухо (Смит, 69), Кук, Адамс, Клюйверт (Брукс, 46), Семенё, Таверние, Эванилсон (Жеббисон, 83)
Огоҳлантиришлар: Эдерсон 67 – Ҳаусен 36, Араухо 44, Таверне 88
Четлатишлар: Ковачич 67 – Кук 73.
Мавсум аввалида АПЛнинг 35-турида «Манчестер Сити» ва «Борнмут» ўртасидаги учрашув бирданига беш жамоа учун ҳал қилувчи ўйин бўлишини ҳеч ким тасаввур қила олмасди. Аммо Хосеп Гвардиоланинг фаолиятидаги энг ёмон мавсум барчасини айқаш-уйқаш қилиб юборди, Англия Чемпионлар лигаси учун бешинчи йўлланмага эга чиқиши интригани максимал даражада кучайтирди.
«Этиҳад»даги ўйин бошланганида онлайн турнир жадвалида «Сити» тўплар нисбати яхшилиги ҳисобига «Нюкасл», «Челси» ва «Астон Вилла»ни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Шу билан бирга, еттинчи ўринни эгаллаб турган «Ноттингҳэм Форест» билан орадаги фарқ атиги бир очкони ташкил этаётганди.
Лекин вазият тезда фаворит фойдасига ўзгарди. 14-дақиқада Мармуш марказий доира атрофида тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдони яқинигача борди ва тахминан 30 метр масофадан зарба йўллади, тўп ақл бовар қилмас траектория бўйлаб «тўққизлик»ни аниқ нишонга олди. Тўп устундан рикошет бўлиб тўрга бориб тушиши гол янада чиройли кўриниш олишини таъминлади.

Англия кубоги финалида пеналтидан фойдалана олмаган мисрлик футболчи учун анча узоқ масофадан гол уриш осонроқ бўлиб чиқди. Ушбу футболчи кўп ўтмай Де Брюйнени жуда қулай вазиятга чиқарди, аммо тажрибали футболчи беш метр масофадан туриб дарвоза тўсинини пойлади.

Ва барибир трибуналар шу куни «Сити»нинг уй аренасида сўнгги ўйинини ўтказаётган белгияликни олқишлашди ва сардор шарафига қўшиқлар куйлашди. Шу билан бирга, у фойдалана олмаган вазият қимматга тушиши ҳам мумкин эди, бироз ўтиб Йошко Гвардиолнинг хатосидан кейин Эванилсонда жуда қулай вазият юзага келди (у бу мавсумда чемпионат ўйинида ҳам, Англия Кубогида ҳам Гвардиола жамоаси дарвозасига гол урган), аммо унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси устунга борди. Бир неча дақиқа ўтиб жарима майдони ичига кириб борган Гундўған Бернарду Силвани голли пас билан таъминлади.














