Ўзбекистон | 16:03 / 19.01.2025
2430
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда ўқиш мақсадида хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Энг кўп одам таҳсил олиш учун Тожикистонга борган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ–декабр ойларида жами 35,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.

Ўтган йилда ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон – 12 809 нафар;
  • Россия – 8 629 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 3 953 нафар;
  • Туркия – 2 711 нафар;
  • Корея Республикаси – 2 077 нафар;
  • Қозоғистон – 1 589 нафар;
  • Буюк Британия – 792 нафар;
  • Хитой – 767 нафар;
  • АҚШ – 576 нафар;
  • БАА – 390 нафар;
  • Бошқа давлатлар – 1 602 нафар.
Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид