Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways’нинг яна бир самолётида техник носозлик кузатилди
Boeing 787 Dreamliner’да юз берган носозлик туфайли самолётнинг Жидда халқаро аэропортидан Тошкентга учиб келиши кечиктирилди.
Фото: Aziz Ishankhodjaev
Uzbekistan Airways’нинг Тошкент-Жидда йўналишида парвоз қилиши лозим бўлган Boeing 787 Dreamliner самолётида носозлик кузатилган. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2025 йил 18 январ куни Жидда халқаро аэропортида самолётнинг техник носозлиги сабабли HY336 рейси (Жидда - Тошкент йўналиши) кечиктирилган.
Авиакомпаниянинг техник мутахассислари самолётни тиклаш бўйича иш олиб бормоқда. Парвоз жадвали ҳақидаги батафсил маълумот кейинчалик тақдим этилади.
Юқорида кўрсатилган кечикиш сабабли фақатгина 2025 йил 19 январ куни HY333/334 рейслари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
HY333 рейси:
Тошкентдан жўнаш: 11:30
Дубайга етиб бориш: 14:05
Маҳаллий вақт бўйича
HY334 рейси:
Дубайдан жўнаш: 15:30
Тошкентга етиб бориш: 19:40
Маҳаллий вақт бўйича
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз”.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways’нинг 2025 йил 15 январ куни Бухоро-Москва йўналишида парвоз қилаётган самолётида ҳам носозлик юз берганди. Самолёт Внуково аэропортига қўнаётганда унинг двигателида носозлик кузатилган. Шунга қарамасдан учувчилар самолётни муваффақият билан қўндиришганди.
Мавзуга оид
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026
Японлар дунёдаги энг хунук деб таърифланаётган самолётни қурди
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026