Ўзбекистон | 20:30 / 30.01.2025
14228
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига таъзия мактуби йўллади

Ўзбекистон президенти Доналд Трампга Вашингтонда юз берган фожиали авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Фото: The New York Times

Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги Роналд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президенти Доналд Трампга таъзия мактуби йўллади.

«Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди», — дейилади хабарда.

30 январга ўтар кечаси Вашингтондаги Роналд Рейган номидаги аэропорт яқинида American Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти ҳамда АҚШ армиясининг Black Hawk вертолёти ҳаводаги тўқнашувдан кейин Потомак дарёсига қулади

Самолёт бортида 64 киши бўлган: 60 йўловчи ва экипажнинг тўрт нафар аъзоси. АҚШ армияси эса вертолёт бортида уч нафар аскар бўлганини билдирган. 

Трамп Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмаганини маълум қилди. АҚШ президенти кун охирида Оқ уйдаги брифингда чиқиш қилиб, Вашингтонда American Airline самолёти ва Black Hawk вертолёти ҳалокатидан ҳеч ким омон қолмаганини маълум қилди. У бутун тун давомида кенг кўламли қидирув-қутқарув амалиёти ўтказилгани, унга барча мавжуд ресурслар жалб этилганини билдирган.

«Бу мамлакатимиз пойтахтида ва халқимиз тарихида даҳшатли фожиа бўлган қоронғи ва оғриқли кеча эди. Бизни бевақт тарк этган ҳар бир киши учун қайғурамиз», — деган Трамп.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди