Швеция 2022 йилдан буён Украина учун энг йирик ёрдам пакетини ажратди

Фото: Sofiia Gatilova / Reuters
Швеция ҳукумати яқин вақтлар ичида Киевга жами 1,23 млрд долларлик (13,5 млрд швед кронаси) миқдоридаги 18-ҳарбий ёрдами пакетини ажратишга рози бўлди. Бу ҳақда 30 январ куни мамлакат мудофаа вазири Пол Йонсон маълум қилган.
«Бу Украинага Швеция томонидан 18-ёрдам пакети. Бу шунингдек Швеция Украинага тақдим этган энг йирик пакет… 2022 йил февралдан буён»,— деган шведлар вазири пайшанба кунги матбуот анжуманида
Reuters агентлиги ёзишича, Швеция мудофаа вазири айни вақтда ҳукумат Швеция ва Европадаги етказиб берувчилар билан Украинага артиллерия қуроллари ҳамда дронлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда.
2024 йилда Украина президенти Володимир Зеленский ва Швеция бош вазири Улф Кристерссон хавфсизлик соҳасида яқин 10 йилликда икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаганди. Ўтган йили Киевнинг ўзи ҳам номи ошкор этилмаган швед компаниясидан тўғридан тўғри қурол сотиб олиш бўйича илк шартномани имзолаганди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди
Ўзбекистон | 17:32
-
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
Ўзбекистон | 17:26
-
Reuters: Разведка Трампга Курск областидаги украиналик ҳарбийлар қуршовда эмаслигини маълум қилган
Жаҳон | 17:19
-
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12
Мавзуга оид

17:19
Reuters: Разведка Трампга Курск областидаги украиналик ҳарбийлар қуршовда эмаслигини маълум қилган

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

11:48
Вэнс: Украинадаги можаронинг давом этиши Киевга ғалаба келтирмайди

20:47 / 28.04.2025