Санэпидқўм фаолияти тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Президент қарорига мувофиқ Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар:
- санэпид соҳасидаги потенциал хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, юқумли касалликларнинг табиий ўчоқларида эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуини ўтказиш;
- санитария-гигиена лабораториялари, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли касалликларни ташхислаш фаолиятини ташкил этиш;
- жамоат саломатлиги, касалликлар профилактикаси ва аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва бошқалар.
Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:
- қўмитанинг вазифалари ва функциялари;
- Санэпидқўм фаолиятини ташкил этиш ва унинг раҳбарияти;
- қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги кўрсаткичлари ҳамда уни баҳолаш мезонлари;
- молиялаштириш ва моддий-техник таъминот манбалари;
- ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий имтиёзлар.
Қўмита ўз фаолиятида мажбурий тиббий чораларни даволаш ёки карантинда сақлаш кўринишида қўллаш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, зарур бўлганда хўжалик ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи, юқумли ва паразитар касалликларнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган тиббий-санитария чоралари қабул қилиниши мумкин.
Санэпидқўм юқумли касалликлар тарқалишининг ҳақиқий хавфи юзага келганда мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларда текширувлар ўтказиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилиши ҳолатлари аниқланганда лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масаласини ҳал этиш учун тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориши мумкин.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади

11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади

09:55 / 15.10.2024